Тушда ТЕЗАК

Тушда ТЕЗАК

Тушда ТЕЗАК

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида отнинг ёки сигирнинг тезагини тўпласа, кўп мол ва неъматга эришгай. Агар одамнинг тезалигини жам қилса, моли ҳаром жам қилгай.

ТАҲОРАТ БУЗМОҚ

Тушда таҳорат бузмоқ балодан, ғамдан, қайғудан қутулишга ишоратдир. Кичик таҳорат қилганини кўриш дардлардан фориғ бўлишга аломатдир. Кишининг тушда таҳорат қилган жойни билмаслиги давлатини бекорга сарфлашидан далолат беради.

ТИРНОҚ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, тирноқ тушда хайри саховат бўлгай. Агар созанда одам бўлса, унга салоҳ бўлгай. Агар тушида тирноқни олса, дини бақувват бўлгай, агар тирноғи синса, молига нуқсон етгай.

Агар тирноғи қора ёки кўк бўлса, унга мусибат етгай. Агар тирноғи ўрта бўлса, дини ва дунёвий ишлари миёна бўлгай ва яхши бўлгай.

тиш

Тушда кўрилган тишлар мол-давлатга, ижарага берил- ган уй, дала-ҳовли ва айриликқа ишорадир. Тишларнинг кичиги гўзаллик, каттаси хушхабар билан таъбир қилинади. Тушда тиши тўкилиши қариндошлардан бири дунёдан ўтишига ишорадир.

ТИШ (2)

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида ўз тишини кўрса, олдинги баланд тиши ўглонларга ишорат, паст тиши қизларга ишоратдир. Унг тарафдаги гиш- лари отага, амакизодаларга, чап тарафдаги тиши онага ва тоғаларига.

ТЎР

Тушда балиқ гўри кўрмоқ булар билан рўзғор юритадиган киши учун ризққа, бошқалар учун ҳийла нобоп бир ишга тортилишига ишорадир.

ТАХТА, ЁҒОЧ

Тушда ёғоч уй куриш, агар уй янги бўлса яхши оилага, Эс бўлса касаликка ишорадир.

ТЕНГДОШ

Тушда инсоннинг ўз тенгдошларини кўриши ҳаётдан мамнунлик, уни борлигича қабул қилиш белгисидир.

tushda