Тушда ТАРОЗУ

Тушда ТАРОЗУ

Тушда ТАРОЗУ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тарозу ушласа, ўзи аҳли илм бўлса, қози ёки амалдор бўлгай. Агар илми бўлмаса, қозига муҳтож бўлгай.

САЖДА

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида Аллоҳ таолога сажда қилса, авлиёлар ва амалдорлардан мадад ва зафар етгай. Агар гайри Худога сажда қилса, дилидаги мурод ва орзусига етолмагай.

СЎЗ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида араб забонида гапирса, улуғлардан иззат кўргай, пайғамбари- мизнинг ҳадиси шарифларидан эшитгай. Агар форсий тилда гапирса, улуғ одамлар билан суҳбат қилгай ва улардан наф олгай. Агар ибрий забонида гапирса, мерос топгай, яхшилик кўргай. Машҳур бўлмаган фуқаролар забонида гапирса, андуҳ кўргай.

ТАВБА

Агар тушида тавба қилса, ҳамма гуноҳларидан пок бўлиб, худонинг ризолигини топгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида тавба қилса, 4 нарсага далолат қилур:

  1. Гуноҳлардан пушаймон бўлиш.
  2. Худонинг ризолигига эришиш.
  3. Охират йўлини англаш.
  4. Саодатнинг икки эшигига муяссар бўлиш.

ТАҲОРАТ

Тушда таҳорат қолмоқ гўзалликка, ҳимояга ва яхшиликка ишоратдир. Тоза сув билан таҳорат қилмоқ мақсадга эришишга, таҳорагнинг тугалланмай қолиши мавжуд қайғуларнинг бир муддат яна давом этишига ишоратдир.

ТАҲОРАТ ОЛМОҚ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, агар ҳар ким тушида таҳорат тамом қилса, далил бўлғайким, ҳамма ишлари тамом бўлиб, мақсудига етгай. Агар юзи бирлан қўлини ювса, биродарининг ишига ёрлик қилғай.

tushda