Тушда САҲРО

Тушда САҲРО

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида дашту-биёбонни кўрса, қанча кенг бўлса, шунча хурсандлик ҳосил бўлгай. Агар биёбон тиканзор бўлса, ул кимса унинг ичида юрса, золим подшо билан бирга бўлгай. Агар сабзазор ва лолазор бўлса, уламо ва фузалоларга ҳамсуҳбат бўлиб, улардан манфаат олгай.

СОВУН

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида кийимини совун билан ювса, далил бўлгайким, машрўъ (шариатга хос бўлмаган) ишлардан ўзини пок қилгай. Агар бировнинг кийимини ювса, уни шаръий ишлардан қайтаргай. Агар совунни еса моли ҳаромни егай.

САКРАШ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида бир жойдан иккинчи жойга сакраса, аввалги ҳолидан бошқа ҳолга тушгай. Баланд жойга сакраса, баланд мартаба, паст жойга сакраса, паст мартаба бўлгай.

Агар заминдан ҳавога сакраса, юзини қиблага қилса, ўзини Маккаи мукаррамада ёки Мадинаи мунавварада кўрса, далил бўлгайким, албатта ҳажга боргай. Агар асп(от)га ёки бир ёғочга суяниб сакраса, далил бўлгайким, бир улуғ одамнинг мадад-ёрдами билан ранж-қайғудан, ташвишидан халос бўлгай.

СУТ

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида сутни покиза ҳолда кўрса ва ичса, кўп моли ҳалолга етишгай. Агар хотин киши эмчакни сутли кўрса, албатта Худои таоло унга фарзанд ато қилгай.

Агар киши тушида сутни ичса, бузрукликдан мол- неъмат топгай. Агар оҳунинг сутини ичса, рўзи (кундалик ризқи) зиёда бўлгай. Агар сигир ёки қўй сутини ичса, моли ҳалол топгай. Ҳазрати Жобир Мағрибий айтибдирларким, гўшти ҳалол ҳайвонни соғса ёки сутини ичса, моли ҳалол топгай ва гўшти ҳаром молники бўлса, ғам-андуҳга йўлиққай.

С АССИҚПОПИ Ш АК

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида попишакни кўрса ёки тутиб олса, бир доно киши билан ҳамсуҳбат бўлгай. Ундан кўп баҳра олгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, олапопишакни кўрса 4 нарсага далолат қилгай:

tushda