Тушда ТОК, УЗУМ токи

Тушда ТОК, УЗУМ токи

Тушда ток кўрмоқ, хуш суҳбат, ўзига тўқ одамга, узум пишадиган мавсумда узум боғи ва у ерда узум токларини кўриш бахт-саодатга, бўйдоқ инсоннинг узум токини кўриши турмуш қуришга ишорадир.

ТЕЗ ЁРДАМ

Тушда тез ёрдам кўриш дилхиралик ёки касалликдан қутулишдан, унинг овозини эшитиш эса бақироқ инсондан далолат беради.

Тушда ТУЛКИ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тулкини кўрса, эрми, хотинми, барчаси фирибгарликка далолат қилгай. Агар тушида тулки унга сакраса, парилардан ва жинлардан чўчигай. Агар тулкининг терисини кўрса, ҳийла бирла кўп молни қўлга киритгай.

ТУМОВ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳам ким тушида тумов бўлса, бемор бўлгай. Имом Жаъфар Раҳматуллоҳ алайҳ айтиб- дирларким, тушида тумов бўлиш 3 нарсадан далолат қилур:

  1. Андак беморлик.
  2. Қаҳр ва ғазаб.
  3. Кўп манфаат.

ТУТ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тут кўрса ёки уни еса, Аллоҳ таоло ғойибдан ҳалол мол ато қилгай, агар бевақт бўлса, ғам-андуҳ бўлгай (бевақт, тут пишмаган вақт).

Тушда ТУТУН

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида мағриб тарафда ёки машриқ тарафда қалин тутунни кўрса,

далил бўлгайки, ўша жойдаги фақирларга подшодан зулм- ситам етгай. Агар шаҳарнинг ҳаммасини тутун ва олов босган бўлса, ўша шаҳарда фитна пайдо бўлгай.

tushda