тушда РАНГЛАР

Тушда РАНГЛАР кўрса. Ўэбекча туш табрлари

тушда РАНГЛАРИ: бн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида оқ рангни кўрса ёки оқ рангли кийим кийса, дини бақувват ва пок бўлгай. Агар қизил рангли кийим кийса, эркакларга макр ва андуҳ бўлгай, аммо хотинларга яхши бўлгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, яшил ранг ва оқ ранг хайру-баракотга далолат қилгай ва дини пок бўлғай.

РАВШАНЛИК

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида равшан чироқ ёки бир равшанлик берадурғон нарса кўрса ёки унга биров берса далил бўлгайки, одамларга илмидан ўргатгай, одамлар орасига ҳидоят даъват қилгувчи бўлгай. Агар ўзи жоҳил (билимсиз) бўлса, илм ўргангай ва ҳидоят топгай. Агар зулматда қолса, гумроҳлик ва залолатда қолганига далолат қилгай.

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирлар- ким, ҳар ким тушида чироқни кўрса, 4 нарсага далолат қилур:

  1. Дини ҳидоят.
  2. Илми шариат.
  3. Тўгри йўл.
  4. Эътиқод ва поклик.

РОҲ

Агар тушида ўз шаҳридан чиқиб, қаерга боришини билмаса, далил бўлгайким, қилиб турган ишидан ҳайрон ва саргардон бўлгай.

Агар шаҳар ичидан фарзандлари билан чиқса, улар ҳам саргашта бўлгай. Агар туяга ўхшаш уловда ёки туяда юрса, тўғри йўлни топиб, саодатлик бўлгай. Агар қоронғуликдан равшанликка чиқса, ботил ишлардан қайтиб, тоат йўлига қадам кўйгай. Харобадан ободонликка борса, ул ҳа тўғри ишлардин аломат бергай.

РАҚС ҚИЛМОҚ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида рақс тушиб, ерни тепиб турса, у дунёсида (охиратда) кўрса, ғам-андуҳ етгай. Агар зиндонда, қамоқда ётган одам кўрса, зиндондан, қамоқдан халос бўлгай. Бундай тушни хотинлар кўрса, уларга расволик бўлгай.

tushda