Тушда РЎМОЛЧА

Тушда РЎМОЛЧА

Тушда рўмолча кўриш дўст, ошна, яхши уй бекасидан далолат беради.

Тушда ПАРАНЖИ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида паранжи кўрса ёки уни ёпинса, қилган ишларида хайр- барака бўлгай. Агар чодирни йиртса ёки куйдирса, пардаси йиртилмай шарманда бўлгай. Агар янги чодирни олса ёки унга биров берса, яхши хотин олгай ва фарзандли бўлгай, хотин киши кўрса ёки ёпинса, қилган ишида хайр ва барака бўлгай.

Тушда РАФИҚА

Тушда инсон ўз рафиқасидан бирор нарса олганини кўриш хушхабар, бахт ва манфаатдан далолат беради.

РАҚС

Тушда ўз уйида рақсга тушиш, атрофида ҳеч ким бўлмаса яхшилик аломати; бегоналар ёнида рақсга тушиш мусибатдан ишорадир.

РЕЗИНА

Тушда рёзина кўриш иккиюзламачи инсон билан дўст бўлишга ишора.

РАШК

Мол-дунёга ҳирс кўйиш, йўқчилик, кибр-ҳавога ишора.

РАССОМ

Тушда рассом кўриш салбий хатти-ҳаракат, ичкиликка берилиш; умр йўлдош ёки фарзандга ишора.

РУҲ

Тушда руҳ кўриш бахти очилишига, омад, саодат, ота- она, мол-дунё ва шарафга ишора^

РЎМОЛ

Тушда рўмолининг кенгайганини кўриш турмуш ўртоғининг аҳволи, имконияти кенглигига ишорадир. Рўмолнинг оқ рангда бўлиши эрининг маънавий

даражасидан далолат беради. Тушда бошга тож киймоқ фарзандга ишорадир. Аёл кишининг тушда рўмолининг бошидан тушганини кўриши, уни ботқоқликда кўриши бадбахтлик аломатидир. Ботқоқлик ичида чир айланганини кўриш қариган чоғида роҳат топишига ишорадир.

tushda