Тушда РЎЗА ТУТМОҚ

Тушда РЎЗА ТУТМОҚ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида рўза тутиб, тасбеҳ ва таҳлил айтиб, Қуръони шарифни тиловат қилиб турганини кўрса, далил бўлгайким, гуноҳдин тавба қилиб, пок бўлгай.

Агар рўза тутиб, ғийбат қилса ва ёмон сўзларни гаплашган ҳолда кўрса, далил бўлгайким, тоат- ибодат қилса ҳам, динда мустаҳкам бўлмагай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдурларким, ҳар ким тушида рўза тутса 10 нарсага далолат қилур:

  1. Бузруклик.
  2. Амалдорлик.
  3. Тан-сиҳатлик.
  4. Баланд мартабалик.
  5. Тавба қйлмоқ.
  6. Ғамдин нажот топмоқ.
  7. Давлатманд бўлмоқ.
  8. Ҳаж қилмоқлик.
  9. Ғазовот қилмоқ.
  10. Фарзанди солиҳ ато қилмоқ.

Рўзани фаромуш қилиб очмоқ ризқи ҳалолга далолат қилгай. Қасддан очмоқ беморликка ва хасталикка далолат қилгай.

Тушда РАЙҲОН

Ҳар ким тушида райҳоннинг сабза бўлиб гуркираб турганини кўрса, Аллоҳ таоло унга фарзанд ато этгай. Агар райҳонни узиб олса, ғам-андуҳ кўргай.

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдир- ларким, киши райҳонни тушида кўрса 7 нарсага далолат қилур:

  1. Яхши хотин.
  2. Яхши канизак.
  3. Солиҳ фарзанд.
  4. Холис дўст.
  5. Хушвақтлик.
  6. Илму-донишлик.
  7. Яхши феъл.

Агар боғида ёки ҳовлисида райҳонни кўрса, хайри- манфаат кўп кўргай.

tushda