Тушда МАККА ШАҲРИ. М харфига туш табрлари

Тушда МАККА ШАҲРИ

Агар ҳар ким тушида ўзини Маккайи мукаррамада кўрса, далил бўлгайки, дини мукаррам бўлиб, нусрат топгай ва агар ўзини Мадинайи мунавварада кўрса, савдогарларга йўлиққай ва кўп манфаат топгай. Агар ўзини Яман шаҳрида кўрса, хавфли ишлардан омонлик топгай. Агар ўзини Тоифда кўрса, кўп сафар қилгай ва агар ўзини Шошкентда кўрса, ризқ-рўзи фаровон, оила аъзолари билан саломат бўлгай.

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирлар- ким, тушда шаҳарни кўриш 4 нарсага далолат қилур:

  1. Динга ошкора бўлмоқ.
  2. Умри хушлик.
  3. Яхши солиҳа хотин.
  4. Ишларида омад.

Тушда МАСЖИД

Тушда масжид кўриш савоб, баракот, ҳикмат, иззат ва шарафдан далолат беради.

Тушда МЕВА

Тушда мева кўриш ризқ ва фойдали илмга ишора. Ши- рин мева кўриш даромаднинг ҳалоллигидан далолат беради.

Тушда МЕҲМОН

Тушда уйга меҳмон келганини кўриш ўғил фарзандга ишора. Тушда меҳмонхона кўриш навбат кутишга; нафсни ибодат учун ҳозирлашдан далолат беради.

Тушда мисвок

Тушда таҳорат вақтида мисвокдан фойдаланганини кўриш қариндошларга кўмак бериш; уларни қийинчилик- ларига сабр билан чидашга ишора.

Тушда МУСУЛМОН БЎЛИШ

Бошқа диндаги одам ислом динини қабул қилганини кўриш ҳақ йўлидан адашмаган, меҳнаткаш, ҳалол инсон эканлигингизга ишора.

Тушда МУСОБАҚА МАЙДОНИ

Тушда мусобақа майдонини кўриш ғалаба ва қувончга, хатми Қуръонга ишора.

Тушда мих

Тушда бирор ёғочга мих қоқаётганини к-ўрса турмуш қуришга ишорадир.

Тушда МЕҲРОБ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида меҳробдан туриб намоз ўқиса, Худои таоло унга фарзанди солиҳ ато этгай. Вақтида ўқиса, агар меҳробни таъмир қилиб тузатса, олим ва имом фарзанда ато қилгай.

Тушда МОМАҚАЛДИРОҚ

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдурларким, ҳар ким тушида момоқалдироқ гумбурлаб, ёмғир ёққанини кўрса, одамларга хавф кам бўлғай. Аллоҳ таоло бандалари неъматини зиёда қилғай.

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирлар- ким, момоқалдироқни тушида кўрса, 5 нарсага далолат қилур:

  1. Азоб.
  2. Ҳикмат Аллоҳ таолога.
  3. Раҳмат Аллоҳ таолога.
  4. Подшоҳ ғазабидан қўрқишлик.
  5. Агар момоқалдироқ билан бирга дўл ёғиб турса, ўша жойдаги одамларга фитна ва азоб, ҳалокат пайдо бўлгай.

Тушда МАРЖОН

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида қизил маржонни кўрса, хушрўй фарзанд ато қилгай. Агар жавҳардор билан кўрса, молу неъмат ҳосил бўлгай.

Тушда МАРВАРИД

Ҳазрати Дониёл айтибдирларким, ҳар ким тушида марваридни кўрса, марварид фарзанд ва каниз бўлгай.

Ибн Сийрийн айтибдирларким, марварид хушрўй каниз бўлгай,’ қанча кўп бўлса, унинг миқдорича мол-давлат ҳосил бўлгай. Агар оғзидан марваридни сочса, ундан ҳикматлар ёғилгай. Агар марваридни ерга ёйса, илму- ҳикмат борасида кўп ажойиб китоблар ижод қилгай. Агар марваридни сотса, Қуръони каримни унутгай.

Тушда МАСЖИД

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида масжид бино қилса, мусулмонларга кўп хайру эҳсон қилгай. Ундан кўп оқибат топгай. Агар масжиднинг чироғини ўчирса, фарзанди вафот этгай. Агар масжидда намоз ўқиса, юзи киблада бўлмаса, яхши бўлгай. Агар масжидда юз- қўлини ювса, .масжидга кўп молини сарф қилиб, муродига етгай. Агар масжиднинг вайрон бўлганини кўрса, бир олим одамнинг вафот этганидан далолат бергай.

Тушда МАСҲ ТОРТИШ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида оёғига маёҳ тортса, унга фарзанди олим ато қилгай. Одамлар унга

‘Таҳорат чоғида бармоқлар учини ҳўллаб, махсининг учидан юқорига қараб читик тортиш.

тобе бўлгай. Ҳар ким тушида масҳ қилса сафарга боргай ва кўп фойда қилгай.

МИСВОК (ТИШ ТОЗАЛАЙДИГАН ХУШБЎЙ
ҲИДЛИ ДАРАХТ НАВДАСИ)

Ибн       Сийрийн             айтибдирларким,         ҳар        ким        тушида

мисвоқ қилса, молини хайрли ишларга сарф қилгай.

МАККАИ МУБОРАК

Ибн       Сийрийн             айтибдирларким,         ҳар        ким        тушида

Маккаи муборакни кўрса, албатта ҳаж қилгай. Агар тижорат нияти билан борган бўлса, унга мол-дунё жам бўлгай, дунёга хорис бўлгай.

Тушда МИНОРА

Ибн       Сийрийн             айтибдирларким,         ҳар        ким        тушида

минорани кўрса, ёки бино қилса, мардумларга кўп хайру манфаат етказгай. Агар минорани қуриб, яна бузиб ташласа, мусулмонлар мутаффариқа (ҳар тарафга тарқаб) бўлиб, бир- бировларидан жудо бўлгайлар ёки муаззин вафот этгай. Баъзилар айтибдирларким, тушида минора қурган одам подшо ёки катта одам бўлгай. Қайси жойда минора қурса, ул ерда подшо ёки катта одам дунёга келгай.

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирлар- ким, тушида минора қуриш 4 нарсага далолат қилур:

  1. Подшолик.
  2. Бузруклик.
  3. Имом ва олимлик.
  4. Муаззинлик.

Тушда МИНБАР

Ибн Сийирийн айтибдирларким, ҳар ким тушида минбарга чиқиб, хутба ўқиса, агар ўзи олим бўлмаса, албатта унинг авлодида бир олим киши пайдо бўлгай. Агар минбарга чиқиб, оятлардан (байт) ўқиса, одамлар ичида

ёмон сифат бирла машғул бўлгай. Агар минбардан йиқилса, ҳурмати кетиб хор бўлгай.

 

tushda