тушда МАЪЖУН, ҚЎЛБОЛА ДОРИ. Н харфига туш табри
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида маъжун еса ва ундан наф олса, хайру манфаат бўлгай. Агар зарар кўрса, нуқсон аломати бўлгай.
Тушда МУНЧОҚ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким ферузани тушида кўрса ёки олса, душмандан зафар топгай. Унга ғойибдан кўп мол ҳосил бўлгай. Агар йўқотса, ғамгинлик ҳосил бўлгай.
Тушда МУЗ
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида музни еса, ризқи зиёда бўлгай. Агар музни уйига олиб келса, унинг микдорича мол қилгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирким, муз 5 нарсага далолат қилур:
- Ризқи фаровон.
- Зиёда мол.
- Арзончилик.
- Ғам-андуҳ.
- Қимматчилик.
н
Тушда НИМЧА
” Тушда нимча кўрмоқ узоқ жойга кетиш маъносини англатади. Нимчани ўз устингизда кўрмоқ ҳолатингиз ях- . шиланиши, қайғу-ҳасратлардан узоқлашишингизга далолат беради.
Тушда номзод
Инсоннинг тушда ўзини ҳар қандай иш учун номзод бўлганини кўриш, агар ҳақиқатдан шундай бўлса, номзодликни қўлга киритишидан далолат беради.
Тушда нон
Тушда оқ нон кўриш ҳалол йўл билан топилган ва ҳазми қулай бўлган ризққа; қора нон кун кечиришдаги қийинчиликларга; аччиқ нон йўқчилик билан кун кечи- ришга ишорадир. Тушда нон саватини кўриш хушхабардан далолат беради.
Тушда НОН (2)
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида яхши пишган нонни еса, айш-ишрати зиёда бўлгай. Агар қора нон кўрса ва еса, нохушлик кўргай. Агар нонни олиб, уйига олиб келса, ризқи зиёда бўлиб, уйига баракот бўлгай. Қанча нонни кўрса ёки олса унинг микдорича мол ҳосил бўлгай.
Тушда НОҒОРА
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида чирманда, ноғора чалса, одамларга амри маъруф қилгай.
Тушда НАФАҚА
Тушда хотинига нафақа берганини кўриш моддий аҳволи яхшиланиши ва серфарзанд бўлишига ишора.
Тушда НАМОЗ
Намоз ўқишни кўриш гуноҳ ишлардан этак силкимок; турли ёмонликлардан узок юриш; қўркувдан қутилишга ишорадир.
Тушда НУР
Тушда нур ва ёруғлик кўриш тўғри йўлдан юриш ва ҳидоятга ишорадир.
Тушда НЎХАТ
Тушда нўхат ейиш ташвиш ва қайғудан далолат беради.
Тушда нок
Тушда нос кўриш ато қилинадиган бирор неъмат ва мол-дунёга ишорадир. Бир қанча нокларни тўпланган ҳо- лида кўриш катта давлатга ворис бўлишдан далолат беради.
Тушда НОК (2) .
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким гушида нок еса ёки нок олса, ҳалол мол қўлга киргай. Агар сариқ нок олса ёки еса бемор бўлгай. Садақа берсин. Имом Содиқ айтибдирларким, киши нокни тушида кўрса 5 нарсага далолат бўлгай:
- Моли ҳалол
- Бойлик
- Хотин
- Мурод ҳосил
- Манфаат.
о
Тушда ОБОД ШАҲАР
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўзини ободонда кўрса, далил бўлгайки, дини бақувват бўлиб, оқибати яхши бўлгай. Агар шаҳардан чиқса ёки биров ҳайдаб чиқарса, бунинг акси бўлгай.
Post Views: 249