Тушда КЎКРАК. К-Л-М харфларига туш табрлари

Тушда КЎКРАК. К-Л-М харфларига туш табрлари

Кўкрак кенглиги иймон; кўкрак торлиги исёндан далолат беради.

Тушда КАМАЛАК

Тушда камалакнинг барча рангини кўриш турмуш қуришга, муаммолардан халос бўлишга ишорадир.

Тушда КЎЛ

Тушда кўл кўриш хушфеъл, тежамкор аёлга; сафарга чиқмоқчи бўлганларнинг сафари бироз муддат орқага сурилишига ишорадир.

Тушда КАРВОН

Ибн Сийрийн айтибдирларким, қар ким тушида карвон билан отлиқ кўрса, ул карвонларда аҳли салоҳ

одамлар бўлса, далил бўлғайким, унинг ҳамма иши салоҳлик ва хайрлик бўлгай. Агар муфсид, фосиқ бўлса, бунинг акси бўлиб нуқсон етгай.

Тушда КОСА

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ёғоч косада таом еса, сафардан унга кўп мол ҳосил бўлгай. Агар чинни косада бўлса бечораликка далолат. Агар кумуш ёки олтин косада бўлса, унга ҳаром ризқ етгай. Агар косани қуруқ кўрса, камбағал бўлгай. Агар косанинг ичида ширин нарсалар кўрса, мол билан неъмат топгай. Агар аччиқ нарсаларни кўрса ёки еса ғам-андуҳ етгай.

КАКЛИК

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида какликни тутиб олса, унга яхши хотин учрагай ёки хушрўй канизак олгай. Агар гўштини еса яхши кийим кийгай.

Тушда КАБУТАР

Агар кабутарни тушида кўрса ва қўлга олса, яхши хотин ёки канизак олгай, хотини бўлса, хотини қиз туққай. Агар кабутарнинг гўштидан еса, хотинининг молидан баҳраманд бўлгай. Кабутар болаларини олса, ғам-андуҳ бўлгай. Уйида кабутарларни кўп кўрса, худои Таоло унга фарзанд ато қилгай, ўз хотини молидан баҳраманд бўлгай.

Тушда КАЛИТ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида қўлида калиг олиб, қулфларни очса, далил бўлғайким, ҳа. 1 мушкуллари осон бўлгай. Ҳамма ишларига кушойиш бўлгай. Агар қўлида анча калитларни жам қилиб турса, ҳожати барор бўлиб, қадр ва манзилоти зиёда бўлгай. Агар калитни йўқотса, намозга коҳил (зарар) бўлгай.

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, калит 8 нарсадан далолат қилур:

  1. Мушкули осон бўлгай.
  2. Ғамдан халос топгай.
  3. Беморликдан шифо топгай.
  4. Муродига етгай.
  5. Ҳаж қилгай.
  6. Дуоси ижобат бўлгай.
  7. Дини бақувват бўлгай.
  8. Илмидан бошқалар баҳраманд бўлгай.

Тушда КАМОН

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида камоннинг ипини тортиб турса сафарга чиқиб фойда кўргай. Агар камон синса, сафари тамом бўлгай ва қадр манзилОти ҳам кам бўлгай. Агар биров унга камон берса, Худои таоло унга фарзанд ато этгай. Агар ўз қўли билан камон ясаб олса, унга подшоҳлик насиб этгай, қадри зиёда бўлгай, ёки молдор хотин олгай.

КАЪБАТУЛЛОҲ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида Каъбатуллоҳни кўрса, ва тавоф қилса, далил бўлгайки, дини салоҳийлик ва мустаҳкам бўлиб, подшоҳлардан наф олгай. Агар уйи Каъба бўлганини кўрса, одамлар унинг зиёратига келсалар, омонатдор бўлиб, иззат-ҳурмат топгай. Агар Каъбатуллоҳда намоз ўқиса, халифадан кўп наф олгай. Душмандан нажот топиб, дуоси мустажоб бўлгай. Агар Ҳажарул Асвад (Қора тош)ни зиёрат қилиб, уни ўпса, албатта ҳажга боргай.

Тушда кийик

Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида оҳуни ушласа, унга албатта соҳибжамол канизак насиб бўлгай. Агар оҳуни ўлдирса ёки уйида ўлса,

ул кишининг хотини тарафидан воқеъ бўлган қайғули ходиса сабаб ташвишда қолгай.

Тушда КЎЗГУ

Ибн Сийрийн Раҳматуллох алайҳ айтибдирларким, ойна жой ва вилоят бўлгай. Ҳар киши тушида ойна олса ёки унга биров берса, қадри манзилот ва вилоят топгай. Ва эр киши тушида ойна кўрса, унга Худойи таоло ўнта ўғил ато қилгай, агар хотин киши кўрса, қиз туққай.

КУНДУЗ

Йбн Сийрийн айтибдирларким, хар ким тушида кундуз кунини кўрса, кунларнинг’ яхшиси душанба, пайшанба, жума кунлари бўлгай. Ушал кунларда ҳар нима иш қилса, яхшилик ва манфаат топгай ва ҳар қанча равшанликда кўрса ўшал микдорча хурсандлик топгай.

Тушда КУЙ, НАЪМА

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким ту1нида сурнай ва карнай наъмаларини эшитса ва кўрса, далил бўлгайки, унга мусибат етгай, ботил сўзларни эшитгай. Муаббирлар айтибдирларким, наъмаларни эшитмоқ олти нарсага далолат қилур:

  1. Ботил сўзлар.
  2. Ғам-андуҳ.
  3. Мусибат.
  4. Расволик.
  5. Жанг-хусумат.
  6. Илм-ҳикмат.

Тушда КУЧУК

Ибн Сийрийн айгибдирларким, ҳар ким тушида кучукни кўрса, душмани заифга далолат қилгай. Агар қора кучук бўлса, душмани арабдин бўлгай, оқ бўлса ажамдин

бўлгай. Агар уни тишлаб олса, душманидин заҳмат кўргай. Агар жомасини йиртиб қўйса, унинг молига заҳмат етгай. Агар кучукнинг гўштини еса, душманидан ғолиб бўлгай. Агар унга нон берса, ризқи ва моли зиёда бўлгай.

Тушда КЎЗ

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, тушида кўзни равшан кўрса, далил бўлгайким, тўғри йўлни топгай, залолатдан ҳидоятга ўтгай. Агар ўзини нобина (кўр) кўрса, далил бўлгайки, залолатга юргай ёки фарзанди вафот топгай. Агар тушида кўзи кўр бўлса, нисби# дини (ярим дини) кетгай ёки бирор гуноҳи кабира (катта гуноҳ) қилгани сабабидан бирор жазои офат етгай.

Агар кўзига сурма қўйса, далил ‘бўлгайким, динининг ислоҳига (тўғри йўлдан озиш) юриш килгай. Агар кўз нурини камрок кўрса, тоат- ибодатга суст бўлганидан ишоратдир. Агар икки кўзини жуда тўқ кўрса, (оқи билинмайдиган даражада) далил бўлгайки, шариати Мустафодан бебаҳра экан. Агар кўзидан қон оқса, фарзанди важҳидан ғам-андуҳ етгай ёки молидан нуқсон кўргай.

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирлар- ким, ҳар ким тушида кўзни кўрса, 7 нарсага далолат килур:

  1. Рўшнолик.
  2. Дини Ислом.
  3. Қобил фарзанд.
  4. Ҳалол мол.
  5. Илму-ҳикмат.
  6. Дин.
  7. Мол.

Л

Тушда ЛАМПОЧКА,ЧИРОҚ

Тушда нур таратган чирокни кўриш, ҳузур-ҳаловатли кунларга яқин қолганига, дори ампуласини кўрмоқ нозик дилхираликка ишора ҳисобланади.

Тушда ЛИФТ

Лифт билан чиқиш моддий ва маънавий даражаларга, рўзғор қийинчиликларидан қутулишга, лифт билан бирон жойга ёки бирон қаватга тушиш эҳтиёжини қондириш учун ўзидан диний ва дунёвий жиҳатдан пастда бўлган инсонга мурожаат қилишга мажбур бўлишга ишорадир.

ЛЮСТРА(ҚАНДИЛ)

Тушда ёнаётган қандштни кўриш ёки қандйл ёқиш яхши- лик аломатидир. Қандил сотиб олганини кўриш, янги ишга киришдан ва бу ишдан манфаат кўришидан далолат беради.

Тушда ЛАТИФА

Тушда латифа эшитиш руҳий ёлғизликдан кутилишга ва кенг миқёсда иш бошлашга ишорадир.

Тушда ЛОЛА

Тушда янги очилган лола кўриш хушхабар эшитишга ишора.

Тушда лочин

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида лочин ёк] шундай кушлардан кўрса ёки унга биров берса, ул қуш унга ром бўлиб, мутеъ бўлса-ю, қўлида тутиб турса, ул киши улуғ бўлиб, кадри манзилоти ва ҳурмати зиёда бўлғай. Агар қуш қўлида ҳалок бўлса, давлатининг нуқсонига далолатдир. Агар биров тушида унга куш берса Аллоҳ таоло унга қобил фарзанд, беадад давлат ато қилғай.

Тушда ЛАГАН

Ялтираб турган лаган кўриш оила қуришга ишора.

Тушда ЛАГАН (2)

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида лалини кўрса, қизил бўлса ёки унга биров лали берса ёки бўлмаса лали сотиб олса, далил бўлгайким, тунг эгаси соҳибжамол хотин бўлиб, ул сифатда қиз туққай. Акдда ҳам, одобда ҳам онадек бўлгай. Бундай хотинларнинг зурриётига ҳеч шикаст етмагай. Эътиқоди мустаҳкам бўлгай. Аллоҳи таолонинг буйрукдарини бажаргай, наҳийлардан қайтгай. Агар лалини кўп тўпласа, унинг миқдорича мол йиққай.

ЛАЙЛАК

Тушда лайлак кўриш зиёфат, йиғинларни ёқтирадиган одамга ишора. Уй томига лайлак қўнганини кўриш шуҳрати донғи кетган инсон сизга меҳмонга келади.

М

Тушда МЕҲМОН қилмоқ

Бир инсон тушда кимнидир меҳмон қилганини кўрса, борадиган жойида қийинчилик кўришидан далолат беради.

МАНСАБДАН ТУШМОҚ

Бундай ҳолни кутаётганларнинг мансабдан тушганини туш кўришлари ишлари яхшиланишига, буни кутмаганлар учун эса ишига лоқайдлик билан қараганлигидан далолат беради.

Тушда МАШИНА

Тушда машина миниш ишларнинг яхши бўлишига ва мансаби кўтарилишига ишорадир. Автоҳалокатга учраган машинани кўриш, буюк мавқе соҳиби бўлишга, ағдарилган машина кўриш (давоми қани).

Тушда МАЙКА (ИЧ КИЙИМ)

Тушда кишининг ич кийимлардан ҳисобланган майкани кўриши маҳрам сирларига ишорадир. Тоза майка гўзал хотираларга, кир майка уйдаги ҳузурсизликлардан далолат беради.

Тушда МЎРИ

Тушда мўри кўриш бахт ва мўл ризқдан далолат беради. Уйдаги мўрининг бузилган, хароб бўлганини кўриш, ғам ва хафагарчилик, дилхираликка ишорадир.

МЎЙЛОВ

Мол-мулк орттиришга ишорадир. Мўйлов ва соқолнинг юлиниши йўқсилликка ишорадир.

 

tushda
Extra Slim O'ZBEKISTONDA PAYDO BO'LDI. YOG'LARINGIZDAN ZARARSIZ QUTILINGKO'RISH