Тушда АКВАРИУМ

Тушда АКВАРИУМ

Тушда аквариум ичида оғзи очиқ балиқ кўриш у тушни кўрган инсоннинг озодлиги вақтинча чегаралани-
шига, аквариумда 2 та балик кўриш бир ишда бирдам бўлган икки инсонга, аквариум ичида турли жинсдаги балиқларни кўриш, фарқли маслаклардаги инсонларнинг маълум ғоя учун бирлашишига ишорадир.

Тушда АКСИРМОҚ

Тушда аксирмоқ муаммоси бор инсоннинг ундан қутулишига, инсонлар томонидан келадиган ёрдамга, қарздорнинг қарзини тўлашига ишора ҳисобланади.

Тушда АКТЁР кўрса туш табрлари китоби

Тушда актёр кўриш, дунёвий ҳаётга аҳамият бермасликка, ишларни ўйин ва кўнгилхушлик сифатида кўришга ишорадир.

Тушда АЛЛЕРГИЯ

Тушда вужуднинг ёқимли қичиши дард ва дилхираликдан қутулишга, қашлаганнинг натижасида шиш, қон, йиринг ва сариқ сув кабилар мол-давлатга ишорадир.

Тушда АЛИФБО

Қуръон ҳарфларини бир ерда кўриш илм ва ҳикмат соҳиби бўлишга ишорадир.

Тушда-табири АММА

Ота ёки амаки; қўлга киритиладиган давлатдан дало- лат беради.

Тушда АНАНАС кўрса

Хуш суҳбат, назокатли, инсонлар у билан дўст бўлишга ҳаракат қиладиган инсон бўлишидан далолатдир.

Тушда АНБИЁ

Тушда пайғамбарлардан бирини кўриш иззат ва шарафга ишорадир

tushda