Тушда АЖДАРҲО

Тушда АЙРИЛИҚ
Қовушишнинг аксидир. Бу туш баъзан душмандан қочишга ишорадир.

Тушда АЙРОН

Тушда айрон кўриш, фойданинг ошишига, иши, ҳаётининг дўстлар соясида яхшиланишига, бир оғайнидан ёрдам кўришга ишорадир.

Тушда АЖДАРҲО

Тушда аждарҳо кўриш кўз билан кўриладиган ва душманлигини яширган; турли ёмон одатлар соҳиби бўлган душманга ишорадир.

Тушда АЖДАҲО (2)

Ибн Сийрийн Раҳматуллох алайҳ айтибдирларким, ҳар ким аждаҳони кўрса, душман қўлига тушгай. Агар аждаҳонинг чангалида бўлса, улуғлар билан ҳамсуҳбат бўлгай. Агар аждаҳони ўлдирса душманларидан холос бўлғай ва молга эга бўлғай.

Тушда АЖРАЛИШ

Тушда аёли билан ажрашганини кўриш, бойлик билан таъбир қдлинади. Диндор одамнинг тушда аёли билан ажрашганини кўриши, дунёдан воз кечиб, охират учун тайёрланишдан далолат беради.

Тушда АКА

Тушда акасини кўрган ҳаёти давомида ҳеч кимнинг ёрдамида муҳтож бўлмасдан яшашига ва фақирликнинг юзини кўрмаслигига ишорадир.

tushda