Тушда АНЖИР, АНОР, АНҲОР

Тушда АНЖИР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида анжир кўрса ёки еса ёки жам қилса, ранжу ғам бўлғай. Хусусан, қора анжир кўрса, садақа берсин.
Тушда АНОР
Эски дўстлар яна бир бутун бўлиб йиғилишига ишора.

Тушда АНОР (2)

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида анор кўрса ёки олса, унга мол насиб этгай. Агар анорни дарахтдан узиб еса, хасми ҳалолидан кўп манфаатлар топгай. Агар ширин анорни кўрса, кўп мол бўлғай. Агар турли анор кўрса, ғам-андуҳ бўлғай. Агар бу тушни савдогар кўрса, моли қиммат бўлғай, сафари муборак бўлгай.

Тушда АНҲОР
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида суви тиник, покиза анҳор кўрса, далил бўлгайким, бир улуғ кўнгли тўғри одамга ошна бўлиб, ундан кўп баҳра олгай. Агар анҳордан ўтса, ғам-андуҳдин халос бўлгай. Агар анҳорнинг сувини лойқа кўрса, улуғ ва золим одам билан бўлгай. Агар днҳорга ғарк бўлса, ҳалокатга ишоратдир. Агар анҳорнинг сувида қон кўрса, ўшал шаҳарда ҳунрезлик (қон тўкиш) кўп бўлгай. Агар анҳорнинг сувига кийимларини ювса, золимлар зулмидан халос топгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдурларким, ҳар ким тушида дарёни кўрса, 7 нарсага далолат қилур:
1. Ҳажга боргай.
2. Ибодатга мойил бўлгай.
3. Савдогарчилик килгай.
4. Ғойибдан мол етгай.
5. Амалдор бўлгай.
6. Олим бўлгай.
7. Фозил бўлгай.

tushda