Тушда соқол курса

Тушда соқол курса

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўзини соқолли кўрса ва тўла бўлса, обрў ва зийнат топгай, яхши хотин олгай. Агар соқоли киндигидан узун бўлса, азбаройи молдорлик важҳидан унга хийла ғам-андуҳ етишгай. Агар соқоли ерга тўкилса, ажали яқин бўлгай. Агар соқолини бот-бот кираверса, молига, дўстига ва иззатига путур етгай. Агар соқолини оқ кўрса, ишида омад ёр бўлгай. Агар соқолини тиши билан узса, фарзандига заҳмат етгай.

тушда соя

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида сояни кўрса, бузруклик ва ҳайбат бўлгай. Агар деворнинг ёки дарахтнинг соясида ўтирса, андуҳ кўргай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, тушида сояни кўриш 5 нарсага далолат қилур:

  1. Бузруклик.
  2. Ҳайбатлик.
  3. Паноҳ.
  4. Манфаат.
  5. Ўлим.

СУВ

Умумий маънода сув кўриш яхши ҳаёт, ҳалол ризқ, савоб талаб инсон, содиқ дўст, эътиқод гўзаллигига ишора.

СУВ ҲАЙВОНЛАРИ

Тушда сув ҳайвонлари кўриш ҳалол даромад, мол- дунёга ишора.

СУПУРГИ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида супургини кўрса ёки олса, унга яхши хизматкор ато қилгай. Агар тушида уйни супурса, моли зое, ҳалок бўлгай. Агар бировнинг уйини супурса, ундан манфаат етгай.

СУТ

Ислом фитратига; осонликча қўлга киритиладиган мол-давлатга ишора.

tushda