Тушда СИРКА

Тушда СИРКА

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида сиркани кўрса ёки еса, далил бўлгайким, моли ҳалол келгай ва бобарокотлик бўлгай. Баъзилар айтибдирларким, сирка ғам-андуҳ бўлган.

СУРМАДОН

Ҳар ким тушида сурмадонни кўрса ёки олса, Худои таоло унга яхши, диндор хотин ато қилғай. Агар сурмадони синса, хотинидан мусибат етгай.

САФАР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида сафар қилса, агар турган жойидан яхши жойга сафар қилса, далил бўлгайки, ҳомий яхши бўлгай. Агар яхши бўлмаса, андуҳ кўргай.

Магрибий Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, агар сафарга анжомларини жам қилиб юрса, яхшилик аломат- лари бўлгай. Агар қуруқ сафар қилса, ғам-андуҳ бўлгай.

СИРКА МУРАББОСИ

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида сиканжабийнни еса, Аллоҳ таоло унга моли ҳалол насиб этгай. Аччиқ бўлса, ғам-андуҳ кўргай. Агар ширин бўлса, беморликдан шифо топгай.

САЛОМ БЕРМОҚ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида бир ошнасига салом қилса, албатта ул ошна ундан хурсандлик топгай. Агар душмани унга салом қилса, дўст бўлгай. Агар

tushda