Тушда бўри кўриш золим душман ва ёлғончи ўғридан далолат беради.
Тушда БУВИ
Тушда буви кўриш қувонч-шодлик, яхши дуо олиш ва гўзал ахлоққа ишорадир.
Тушда БУЛБУЛ
Кирмоний Рахматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, булбулни тушида кўрса ёки уни ушлаб олса, худои таоло фарзанди ғулом (итоатгўй фарзанд) ато қилгай. Агар қўлидан учиб кетса, фарзанди ғуломи ҳалок бўлғай.
Тушда БУҒДОЙ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким буғдойни кўрса, ҳалол мол бўлгайки, лекин машаққат билан қўлга киритгай. Агар буғдойни еса, салоҳ (баркамол) кишилардан бўл- гай. Агар қовуриб еса ғам-андуҳ бўлгай. Агар тушида буғдойнинг сомонини еса, далил бўлғайки, қимматчилик бўлғай. Агар буғдойни экиб юрса, далил бўлғайки, арзончилик бўлғай.
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўз билагини бақувват кўрса, далил бўлгайким, ёру- дўстларидан кўп моли манфаат етгай. Агар билагини мўйдор (юнгдор) кўрса, гам-андуҳда қолгай.
БОЛДИР
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида пойчасини йўғон ва бақувват кўрса, қилиб турган ишларидан кўп манфаат топгай.
Агар бақувват, заиф кўрса, қилган иши ҳам заиф бўлгай. Агар пойчасини темирдан бўлғонин кўрса, умри ҳам, давлати ҳам ниҳоят даражада зиёда бўлгай. Агар пойчаси синса, қилиб турган ишидан ранж кўргай. Садақа берсин.