Тушда кўрилган дўкон давлат, турмуш ўртоқ ва фарзандга ишора. Ҳали оила қурмаганлар тушида дўкон кўрса, тез орада тўйи бўлади.
ЕЛКАН
Тушда елкан кўриш салтанат, ўзи учун елкан кўтарил- ганини кўриш иззат ва шарафга, ризқ-насиба келишига, фотиҳа тўйи бўлишига, гуноҳларига тавба қилишига ишора.
Тушда ЗИЁФАТ
Зиёфат бериш савоб ишга бел боғлашга; зиёфатда барча тўйгунича тановвул қилганини кўриш ўша жамоага бошлиқ бўлишга ишора.
қолмоқ Тушда кўрса
Тушда ўзини оч ҳолда кўрган инсон гуноҳкор демакдир,- Бу туш дарҳол ўзига келиб тавба қилиши учун бир ишорадир. Қорни очиб таом тановул қилмок тавба қилишга, севимли ва ёқимли таом билан қорин тўйдириш яхшилик йўлида сабот қилишга ишорадир.