Е харфига туш табирлари

Е харфига туш табирлари

тушда ЁПМОҚ
Тушда янги эшикни ёпиш бўйдоқ учун покиза ва солиҳа қизга уйланишга ишора.
тушда ЁМҒИР
Тушда ёмғир ёғганини кўриш савоб ва ризққа ишора. Тушда ёмғир суви қўрқувдан халос бўлишдан далолат беради. Тушда шамсия (соябон) кўриш катта шуҳрат, куч- қудрат, савдогар учун фойдали савдога ишора.
тушда ЁМҒИР (2)
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида ёмғир кўрса, баракоту раҳмат бўлғай. Аллоҳ таоло, агар ёмғир бир жойда қаттиқ ёғса, ўша жойга ранжу беморлик етказгай. Агар оҳиста ёмғир ёғиб турган бўлса хайри манфаат бўлгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида ёмғир кўриш, 12 нарсага далолат қилгай:
1. Раҳмат.
2. Баракот.
3. Яхши тилак.
4. Ранжу беморлик.
5. Оғир меҳнат.
6. Хору-зорлик.
7. Қон тўкмоқ.
8. Қаҳатчилик.
9. Фитна-фасод.
10. Омон топмоқлик.
11. Куфр қилмоқлик.
12. Ёлғон сўзламокдик

тушда ЁЛҒОН
Тушда ёлғон сўзлаганини кўриш ақлсизлик ва ахмоқлик билан таъбир қилинади.

ИҚ
Тушда ёстиқ кўриш дин гўзаллиги, тақво, мақом билан таъбир қилинади. Тушда ёстиққа суяниш неъмат, қадри баланд бўлишига ишора.

тушда ЁМБИ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тилла кўрса, бемор бўлгай ёки ташвиш пайдо бўлгай. Агар тилла йўқотса беморликдан шифо топгай. Агар ободонлик жойдан топса, албатта шифо бўлгай.

тушда ЁНҒОҚ
Тушда ёнгоқ кўрмоқлик мол-давлат билан таъбир бўлади. Яна ёнғоқ солиҳ инсонлардан, яхши оғайнилардан, тана соғлиғидан ва узоқ сафардан далолат беради.

тушда ЁВВОЙИ МАЛИНА
Тушда ёввойи малина тўплаганини ва еганини кўриш ризқ ва турмуш қуришга ишорадир.

тушда ЁШ ҚИЗ
Тушда ёш қиз хушхабар; чиройли қизлар кўриш яхшилик ва дунё манфаатига; хунук қиз кўриш ҳаром мол ва зарарга ишора.

тушда ЁҚИМЛИ ҲИД ТАРАТУВЧИ
МАЙСАЛАР
Тушда ёқимли ҳид таратувчи майсани кўриш ёки уни ҳидлаш ташвишлардан қутилишга; савоб ишлар қилишга; ваъдасининг устидан чиқишга, фарзанд кўришга ишорадир.
тушда

тушда ЁҒ (2)
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида сарёғни кўрса ёки еса, ғамгин ва бемор бўлгай. Агар бировга берса, ул одам бемор бўлғай.

ЁҒ (2)
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ёғ еса ва олса, у гўшти ҳалол, молнинг ёғи бўлса, кўп давлат ва ҳалол мол унга насиб этгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида ёғни кўриш 3 нарсага далолат бўлгай:
1. Фароғат.
2. Кўп мол.
3. Кушойишлик.
ЁҒ (2)
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида ёғни кўрса, мол ва неъмат бўлгай ва баъзилар айтибдирларким, мерос бўлгай. Агар қўй ёғи ёки сарёг бўлсаю, ундин еса, унинг миқдорича мол ва неъмат топгай, азиз ва мукаррам бўлгай. Бодом ёғи, белисон ёғи, кунжут ёғи, бинафша ёғи, зайтун ёғи – булар ҳам манфаатга далолат қилгай. Агар баданига ёғ сурса бемор бўлгай, агар ёғлар хушбўй бўлса, яхши бўлгай. Агар бадбўй бўлса ёмон бўлгай.
Исмоил алайҳ айтибдирларким, ёғларнинг ҳаммаси ҳам яхши бўлмагай. Магар зайтун ёғи еса, мол ва давлат бўлгай. Агар баданига сурса, ғам бўлгай.
ЁҚУТ
Ибн Сийрийн айтубдирларким, ҳар ким тушида ёқут олса, хушрўй ва молдор хотин қўлига келгай ёки соҳибжамол каниз олгай ё хотини чиройли қиз туққай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида ёқутни кўриш, 6 нарсага далолат қилгай:
1. Ҳалол мол.
2. Хушрўй каниз.
3. Илм.
4. Фарзанди қобил.
49

5. Биродари солиҳ.
6. Солиқ қиз фарзанд.
ЁЗГИ ЛИБОС
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушда ёзда киядиган кийимни қишда кийса, далил бўлгайки, моли зиёда бўлгай. Аммо хавф бўлгай. Ҳар ким тушида ўнгида киядиган кийимдан яхши кийим кийса, қадри ва манзилоти зиёда бўлгай ва агар паст кийим кийса, қадри кам бўлгай.

Агар зоҳид (дарвеш, қаландар)лар, уламолар кийимини кийса, қадри манзилот топгай. Агар фосиқлар кийимини кийса, далил бўлгайким, гуноҳга кўп мойил бўлгай. Тавба қилсин. Кийими қанчалик пок бўлса, дини ҳам пок бўлгай. Ифлос бўлса, ифлос бўлгай.

tushda