Тушда ДУШМАН

Тушда ДУРАДГОР (УСТА)

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирлар- ким, ҳар ким тушида уста бўлиб иморат қилса, далил

бўлгайким, балолардан қутулиш йўлларини ўргатувчи бўлгай. Жоҳил ва нодон одамларга ҳидоят йўлини кўрсатгай. Яхши маслаҳатлар бергай.

Тушда ДУШМАН
Тушда душман кўриш у билан дўстлашишга ишорадир. Душман яхшилик қилса зарардир.

Тушда ДУШМАН (2)
Ҳар ким тушида душманига ғолиб келса, муродига етгай. Агар душмандан ғолиб келса, садақа берсин, бало даф бўлгай. Ҳар ким тушида ўзини дуо қилса ёки бировдан дуо олса, ҳожати раво бўлиб, иши амри хайрга айлангай. Агар халойиқларни дуо қилса, уларнинг ҳожати раво бўлгай.

Тушда доя
Тушда дояни кўриш жўмардлик ва йигитга ишорадир. Доянинг уйга келиши яхши инсонлардан меҳр кўришга; дояни чақириш жўмард, яхши инсондан ёрдам сўрашга ишорадир.

Тушда ДОРИ
Тушда дори кўриш хасталикка; беморликда дори ичиш- ни кўриш алданишга, беҳуда умидга берилишга ишорадир.

ДОРИ (2)
Ибн Сқйрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида беморлик туфайли дори еса, сиҳат-саломат бўлгай. Агар дори еса-ю, яхши бўлмаса, аҳволи оғирлашгай. Агар одамлар учун дори тайёрласа, одамларга ундан кўп манфаат етгай. Агар дори мулойим бўлганини кўрса, далил бўлгайки, ғам-андуҳдан халос бўлгай.

Тушда ДАРЁ
Тушда дарё кўриш қийин ва тахдикали аҳволда бўл- сангиз тажрибаларингиз туфайли бу ҳолатдан қутилишингизга ишора.. Дарё сувидан ичиш ҳаётда қийинчиликка дуч келмай яшашингизга ишорадир.

Тушда ДЎКОН
Тушда дўкон кўриш чўнтакдан пул чиқишидан далолат. Дўкондан бирор нарса сотиб олсангиз, гашқи кўринишга кўп аҳамият бериб, кераксиз сарф-харажат қилганингиздан далолат.

ДЕРАЗА
Беморнинг соғайишига; оила қуришга; муаммолар ечимини топишга ишора.

ДАСТУРХОН
Қисқа муддатли сафарга чиқишдан далолат беради. Тоза дастурхон кўриш уйингизни севишингиз, роҳат ва шодликни фақат оиладан топишингизни ишора.

Тушда ДАЛА
Тушда ям-яшил далаларни кўриш беҳисоб ризқ, барокат, манфаат, ҳалол даромадга ишора.

Тушда ДУМБА ЁҒ
Ҳар ким тушида думбаёғни кўрса, ғойибдан унга мол етгай. Агар хом ёғни еса ҳаром мол унга ризқ бўлгай. Агар пишган ёғни еса, душманининг молидан егай. Агар ўзини қўйнинг думбасидек думбадор кўрса, Аллоҳ таоло унга фарзанди соҳиб, иззат ва ҳурмат ато қилгай.

Е

Тушда ЕРТЎЛА

Тушда ертўла кўрмоқлик кўнгил ғашлиги ва виждон азобига ишорадир.

Тушда ЕР
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, заминни тушида кўриш хотинга далолат қилгай. Ҳар ким тушида кўрсаки, кенг ва тоза ерга эга бўлибдир, далил бўлғайким, бадавлат ва поқдомон хотин олгай. Агар ерни сабзазар кўрса, дини исломда бақувват бўлгай. Агар ерда ўзининг чоҳ-қудуқ қазиб турганини кўрса, ғам-андуҳ, мусибат етгай ёки молига нуқсон етгай. Агар ерини ободон кўрса, умри хушлик билан ўтгай. Агар хароблик кўрса, бунинг акси бўлғай.

Тушда ЕЛКА
Тушда елка кўриш дўст билан таъбир қилинади. Шунингдек, ота, икки ука, икки дўст, мансаб, яхшилик билан ҳам таъбир қилинади.

Тушда ЕТИМ
Тушда бир етимнинг бошини силаганини кўриш савоб, кўмак, шарафдан далолат беради.

tushda