loading...

Tушда илон курса

Tушда илон курса

Tушда илон курса

Тушда илон кўриш яширин душман; аёл, фарзанд, беклик, кундалик ҳаётнинг яхшиланишига ишора. Ёстиғи ёки ётоғи устида илон ўлдириш хотинининг вафот этиши билан таъбир қилинади.

Tушда илон курса

Tушда илон курса 2

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида илонни курса, душман бўлгай.

  • Агар уйида илон кўрса, душмани ўз уйида бўлгай.
  • Агар саҳрода илон кўрса душмани бегона бўлгай.
  • Агар илон бирла жанг қилса, душман бирла урушгай.
  • Агар илонни ўлдирса, душманидан халос бўлгай.
  • Агар илон зарар егказса, душмандан заҳмаг етгай.
  • Илон қанча катта бўлса, душман ҳам шунча катта бўлгай.
  • Агар илонлар жам бўлса душманлар жам бўлиб ўртага олгайлар.
  • Tушда илон курса нима бўлади

имом

Агар ҳар бир киши тушида бир қавмга имом бўлиб, намоз ўқиса, албатта азиз ва мукаррам бўлиб, сардор бўлгай, ҳамма унга итоат этгай. Исмоил алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида имом бўлиб, намозни қанча комиллик билан ўқиса, обрў топгай. Агар намозда нуқсонликка йўл қўйса, молига нуқсон етгай.

ИСТИҒФОР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида истиғфор айтса, аллоҳ таоло унга молу фарзанд ато қилгай. Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом айтибдирларким, истигфор 4 нарсага далолат қилғай:
1. Мол.
2. Фарзанди аржуманд.
3. Гуноҳдан фориғлик.
4. Тавба-тазарру.

ийд

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида Ийди қурбон ёки Ийди рамазон бўлиб, одамларни янги кийимда, хурсандлик ҳолда кўрса, иззат ва ҳурмати зиёда бўлиб, ғамдан озод бўлгай.

ИККИ КЎЗИ КЎР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида иккала кўзи кўр бўлиб қолганини кўрса, далил бўлгайки, дини исломдан айрилибдир. Агар бири кўр бўлса, ярим динидан айрилибдир ёки гуноҳи кабира қилгандир. Тавба ва истиғфор айтсин. Агар бировни кўр қилса, уни залолатга бошлагай.
Магрибий айтибдирларким, агар тушида икки кўзи кўр бўлса, бир яхши зарур иш қўлидан кетгай.

ИМОРАТ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида масжид, мадраса ёки бирон иморат қура олса, охиратда обод бўлгай. Агар ўзига керакли иморат қурса, бу дунёга керакли ► фойдани кўп қилгай ва хурсандликни кўп кўргай. Агар иморатлик жойларнинг хароб бўлганини кўрса, ғам-андуҳ, мусибат етгай.

ИФЛОСЛИК

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида жомасини кир кўрса, гам-андуҳ етгай. Садақа берсин, фалокатлар даф бўлгай.

tushda