Тушда қабристон кўрса

Тушда қабристон кўрса

Тушда қабристон кўриш Қуръон ўқишга; ўлимни, охиратни ўйлашга; кўрқувга ишорадир.

Тушда МОЗОР
Оила қурмаган инсон тушида қабр қазиганини кўрса, макр йўли билан бир аёлга уйланишидан далолат беради. Тушда қабр кўриш қамоққа ишорадир.

Тушда ЗАКОТ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида рўза садакасини берса, рўза намозининг қабулига дадил бўлгай. Ҳар не ният қилган бўлса, ниятига етгай. Агар қарздор бўлса қарзидан қутилгай. Агар бемор бўлса, шифо топгай. Агар душман бўлса, нажот етишгай. Аллоҳ таоло ҳаққига закот берган мол уни ҳифзу ҳимояда сақлагай ва баракот ато қилгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдир- ларким, ҳар ким тушида закот ва садақа берса, 7 нарсага далолат қилур:
1. Яхши башорат.
2. Хайру баракот.
3. Ҳожатбарорлик.
4. Рўшнолик.
5. Ташвишдан халослик.
6. Зиёда.
7. Душмандан омонлик.

Тушда қабристон

Тушда МУСУЛМОН БЎЛИШ
Бошқа диндаги одам ислом динини қабул қилганини кўриш ҳақ йўлидан адашмаган, меҳнаткаш, ҳалол инсон эканлигингизга ишора.
Тушда МУСОБАҚА МАЙДОНИ
Тушда мусобақа майдонини кўриш ғалаба ва қувончга, хатми Қуръонга ишора.

МЕҲРОБ Тушда  кўрса
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида меҳробдан туриб намоз ўқиса, Худои таоло унга фарзанди солиҳ ато этгай. Вақтида ўқиса, агар меҳробни таъмир қилиб тузатса, олим ва имом фарзанда ато қилгай.

tushda