loading...

тушда КАЛИТ кўрса

тушда КАЛИТ кўрса

тушда КАЛИТ кўрса
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида қўлида калиг олиб, қулфларни очса, далил бўлғайким, ҳа. 1 мушкуллари осон бўлгай.

Ҳамма ишларига кушойиш бўлгай. Агар қўлида анча калитларни жам қилиб турса, ҳожати барор бўлиб, қадр ва манзилоти зиёда бўлгай.

Агар калитни йўқотса, намозга коҳил (зарар) бўлгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, калит 8 нарсадан далолат қилур:

1. Мушкули осон бўлгай.
2. Ғамдан халос топгай.
3. Беморликдан шифо топгай.
4. Муродига етгай.
5. Ҳаж қилгай.
6. Дуоси ижобат бўлгай.
7. Дини бақувват бўлгай.
8. Илмидан бошқалар баҳраманд бўлгай.

тушда КАЛИТ

тушда ОЛДИ-СОТДИ
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ, айтибдирларким, агар ҳар ким тушида каломи шарифни сотса, динига путур етгай, агар ғуломни (қулни) сотса, молига зарар етгай.

Агар каломи шарифни ва ҳар нимарсаки, динга фойдалидир, олса кўп манфаат топгай.

тушда ОҒИЗ (2)
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида оғзини кўрса, ҳамма ишларнинг калиди бўлғай (унинг қўлидан келмайдиган иш бўлмайди).
Агар оғзини маҳкам бекитган ҳолда кўрса, ажали яқин келганини далолат қилур. Агар оғзини катта очганини кўрса, унинг миқдорича неъмат ва мол насиб этгай. Агар мўътадил ва ширинлик ҳолида кўрса, хурсандчилик топгай.
Агар оғзидан марварид сочса, одамлар уни териб олса, далил бўлгайки, унинг илмидан баҳра олгайлар.

tushda