Тушда чакалок кўрса

Тушда чакалок

Тушда чакалок: Тушда чақалоқ кўриш қувонч ва шодликка ишорадир. Тушда чақалоқни масжид ҳовлисида ташлаб кетилганини кўриш ва уни қучоғига олиш қариндошлар тарафидан келадиган меросдан далолат.

Тушда чакалок

Тушда СУТ ШИШАСИ

Тушда чақалоқнинг сут шишасини кўриш осон кўлга киритиладиган ризққа, сут шишали чақалоқни кўриш севинч билан бирга қийинчиликлар ҳам бошдан кечирилишидан далолат беради.

Тушда СЕҲРГ АРЛИК

Тушда сеҳргарлик қиладиган инсонни кўриш бир қанча хато ишлар оқибатида бошга келадиган моддий ва маънавий зарарга ишорадир.

САХИЙЛИК, ЖЎМАРДЛИК Тушда 

Тушда сахий бўлганини кўриш хайр-баракага, мақта- лишга ва севилган инсон бўлишга ишорадир.

Тушда СУРНАЙ кўрса 

Сурнай чалаётган кишини кўриш ташвиш ва қайғудан халос бўлиш; ҳисоб-китоб қилиш ва йиғлаб-сиқташга ишора.

САНЧҚИ (ВИЛКА)

Тушда санчқи кўриш ризққа ишора.

СИНИҚ, ДАРЗ КЕТГАН НАРСА

Ойна, лаган, стаканнинг синганини кўриш хотин тарафига келадиган дилхираликка ёки хонимини хафа қилишга ишорадир.

Тушда САМОДА УЧИШ

Тушда самода учиш самолётда сафарга чиқишга, янги ишга ўтишга ишорадир.

САЙР ҚИЛИШ Тушда 

Тушда сайр қилиш хижрон, кутишдан халос бўлиш; янги иш учун кувват тўплашга ишора.

СТУЛ Тушда кўрса

Уйда стул кўриш умр йўлдош ва бойликка, расмий идо- рада стул кўриш масъулиятли иш, вазифа олишга ишора.

стол

Тушда усти таомлар билан безатилган стол кўриш бойлик, ризқ, севинч, фароғатга ишора. Бўш стол кўриш ишлар тўхтаб қолишига ишора.

соғинч

Тушда бирор нарсани соғиниш юракдаги ҳасрат ва ҳижронга ишора.

tushda