Тушда Этик

Тушда Этик

Ким уни оёғида кўрса, ташвишдир. Ким этик билан бирга устида янги тўнни ҳам кўрса, ҳоли яхши бўлади.

Тушда Этикдўз

Уни кўриш никоҳ ўқувчи одамга, шунингдек, ҳизмат ва сафарга далолат қилади. Нотаниш этикдўзни кўрса, адолатли мерос тақсим қилувчи кишини кўради.

Тушда Эшиклар

Ибн Сирин айтишича, очиқ эшиклар ризққа далолат қилади.

Тушда Эшик остонаси

Эшик остонаси, ҳалқаси хотин ва ходимга далолат қилади. Аммо уни тик қилиб турувчи нарсалари кўпинча ўғил болаларга, қулларга ёки ака-укаларга қиёсланади.

Тушда Эшик тамбаси, лўкидон

Тушдаги эшик тамбаси уйни дайди итлар ва бошқалардан қўриқлайдиган кишига далолат.

tushda