ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРУВЧИ ТАОМЛАР

ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРУВЧИ ТАОМЛАР

Жинсий қувватнинг ошиши маний ва боднинг зиёда бўлишига боғлиқцир, чунки бод ва маний зиёда бўлса, манийнинг идишлари ҳисобланган аъзолар маний ва боднинг ошиб кетишидан қутулиш учун жинсий алоқани тақозо этади.

Табиат ортиқча моддани даф этишга ҳаракат қилса, жинсий қувват шиддатланиб, олат уйқу болишидан бошини кўтариб, қаддини ростлаб, тўлиқ қувват билан

белини маҳкам боғлаб, фаржга томон интилади ва қин ичида ишини сидқидилдан бажаради. Бироқ маний идишларга бирон нуқсон етган бўлса, бод ва сув қанчалик кўп бўлмасин, шаҳват қуввати ҳаракатга келса ҳам, олат бодни назарига илмайди, болишдан бошини кўтариб, хилват гулистони ичра маҳбубанинг гулшан саройида сайр этиб, лаззат билан бошини пасту юқори қилиб жилвалар қила олмайди.

Яна шуни билингки, бод ва сув шундай овқатлардан пайдо бўладики, улардан қувватли қон юзага келади, бу қон иссиқ ва ҳўл ҳамда ёпишқоқлик хислатига эга, иссиғидан буғ ва ҳўлидан бод ҳосил бўлади. Бод ёпишқоқ ва қувватли қондан ҳосил бўлса, маний идишларга тез етиб боради, жинсий қувват ва олат шиддати шу боддан пайдо бўлади.ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРУВЧИ ТАОМЛАР

Шунингучун жинсий қувватни ошириш мақсадида буюриладиган овқатларда учта ҳолат мавжуд бўлиши керак: ҳарорат, ҳўллик, нафх, яъни бод (ел) қўзғотувчи.

Агар бу уч ҳолат битта нарсада топилса, шуни ейишдан, масалан, нўхат, шолғом, сабзи ва ловиядан бошқага ўтмаслик керак. Агар бу уч ҳолат бир нарсада эмас, икки ёки уч нарсада топилса, уларни бир-бирига қўшсин ва таркиб берсин.

Бу борада ишончни давога эмас, балки овқатга қўйиш керак, чунки шаҳватнинг қуввати, олатнинг қотиши маний ва бод кўплиги сабаблидир. Маний ва бод эса овқатдан пайдо бўлади. Аввало, кишига маний зарур.

Мизожни иситадиган дорилар мизожи совуқ одамларга керак бўлади, уларнинг манийси ярамас бўлиб қолади, шаҳват қувватига заифлик юзланган бўлади.

Бу пайтда модҳа томирлар оғзини очиб, маний идишдак сийдик йўлига ўтади ва каймусга айланиб. какий

бўлиши керак бўлган қон сийдик йўлидан чиқа бошлайди. Бу ҳолда даволаш мумкин бўлмай қолади.

Демақ мазкур соҳада дорига ишониш хато.

Боқиланинг даволигидан кўра овқатлик жиҳати кўпроқ ва унинг ҳўллиги ҳаддан ортиқ.

Маний мизожига мувофиқ бўлган иссиқ мизожли дорилар, масалан, занжабил, ёввойи сабзи, узунмурч ва шунга ўхшашлар боқилага қўшилса, ундаги ҳўллик ва бу дорилардаги ҳарорат ўзаро қўшилиб, бод пайдо бўлади ва шаҳватни ҳаракатга келтиради.

Пиёзнинг мизожи иссиқ ва табиати ҳўл, озиқлиги кам, агар уни қўзи гўшти билан пишириб ейилса, манийни зиёда қилади.

Яна бодни оширади.

Товуқ тухуми сариғининг чала пиширилгани, товуқ мияси, қўзи гўшти, чумчуқ мияси, иликнинг озиқлиги кўп бўлади ва ҳўлликни кўпайтиради.

Ҳўл мизожли одам туз ва бироз занжабилни уларга аралаштириб еса, хусусан, ялпиз билан истеъмол қилса, олат жимоъдан сустлашмайди. Шолғомнинг озиқлиги кўпроқдир.

Ҳўл ганданонинг ҳам озиқлиги баланд, товуқ тухумининг сариғи билан созроқ бўлади. Индовнинг озиқлиги сабзидан камроқ ва шолғомдан пастроқ бўлади.

Ширин узумнинг озиқлиги, ҳўллиги ва бод туғдириши кўпроқ. Шолғом ва сабзининг қуввати энди зикр этиладиган дорилардан ортиқроқдир.

Бу соҳада истеъмоли тўғрироқ нарсалар оқ анжир, майиз, ёнғоқ, бодом, фундуқ, кокос ёнғоғи, хабб ул-заълам, хилюн, хардал уруғи, тулки мояги, каптар боласи, ўрдақ чумчуқ, товуқ тухумлари ва жигар, асал, мол ёғи, тоза сут, сариқ йўнғичқа ва кабобдир.

Иссиқлиги жуда кўп бўлган саътар каби нарсалар зиён қилади, чунки шаҳватни ҳаракатлантирадиган бодларни тарқатиб юборади.

Нўхот жинсий қувватни оширишда бошқа овқатлардан кучлироқдир, унинг озиқлиги кўп, ҳўллиги ортиқча ва ҳарорати мўътадил бўлади.

Нўхотни сувга қайнатиб, эрта билан бир ҳовуч истеъмол этилса ва хомидан ҳам бир ҳовуч тановул қилинса, хусусан, шаробда қайнатилган бўлса, бакоратни зойил қилишдан ожиз одамнинг мақсадини ҳосил қилади.

ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРУВЧИ

Ёлғиз ўзини тановул қилса, қувватини оширадиган, олатни қаттиқ қиладиган, шаҳватни қўзғотадиган нарсалар говмиш сути, байтал сути, қўй сути ва ёғи, кийик гўшти, кулон гўшти, тоза балто, товуқ тухумининг сариғи, ғоз, ўрдақ каклиқ чумчуқ, кабутар, дуррож, кўй гўшти, буғдой нони, нўхат, шолғом, пиёз, хилюн, тулки моягидир.

Озиқлиги кўп бўлиб, ел қўзғотадиган, маний ҳамда шаҳват қувватини оширадиган мураккаб овқатларга сузма, бузоқ ва товуқ гўшти, гандано, нўхат, боқила, товуқ тухумининг сариғи, занжабил киради.

tushda