ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРИШ УЧУН!!!: Тоза балиқни бирён қилиб, пиёз билан ейилса, фойдали бўлади. Совуқ мизожли одам балиқни занжабил, хавлинжон, узунмурч ва шуларга ўхшаш дорилар билан тановул этсин.
Овқатнинг яна бири шуки, хилюн уруғини сигир ёғида кл вуриб, товуқ тухумининг сариғи ва долчин устига сепиб истеъмол қилинади.
Семиз жўжа товуқдан ва каптар боласидан уч донадан олинади. Нўхат, боқила, пиёз, ловия ва жўжаларни қозонга солиб пишириб, бир осор (бир осор тўрт ярим мисқол) сут билан тановул қилинсин.
Еки мазкур гўштларни сақатшур тузи ва занжабил билан пишириб, мазкур сут билан ейилсин.
Кашак гўштидан икки ҳисса, пиёзттан бир ҳисса олиб, нўхатни майдалаб, ичига до,’ • индан солиб, кечаси билан пишириб, эрта билан обкомага кўшиб ейилади.
Кокос ёнғоғининг пўстини олиб, мағзини майдалаб, элакдан ўтказиб, тоза сут билан қорилган хамирга солиб тандир ичига қўйилади.
Семиз ўрдак ва товуқ унинг устига осиб қўйилади. Тандир оғзини маҳкам беркитиб пишириб ейилади.
Кишини семиртириб, шаҳватга қувват беради:
ширин бодом мағзи, писта, фундуқ, кокос ёнғоғи – буларнинг пўсти олиб ташланади, қўкнор уруғи, ёввойи сабзи, оқ анжир қоқиси – ҳар биридан бир қисм олинади, ҳаммасини майдалаб туйиб, янчилган коҳу уруғидан уч вазн олиб аралаштирилади. Кунда эрта билан ўттиз грамм тоза сут билан қайнатиб ичсин.
Нўхат билан боқиб семиртирилган жўжа товуқ, каптар боласи, пиёзни сигир ёғида қовуриб, товуқ тухумининг ҳам сариғини солиб, қўзи гўштини кабоб қилиб, пиёз билан ейилса, фойдали бўлади.
Яна тоза балиқни қовуриб, бичоқ гўштини коҳу, исмалоқ, янги хиёр, денгиз қисқичбақаси ва пиёз билан ейилади.
Қўзи ва ёш молнинг, хонаки товуқнинг миясини янги ҳўл пиёз билан ейилади. Тоза сутни янтоқшакар ва семизўт уруғининг суви билан тановул қилинса, иссиқ ва қуруқ мизожга наф қилади. Доимо чумчзж, гзднтидан еб, сув ўрнига сут истеъмол қилган одамнинг олати маҳкам бўлиб, манийси зиёда бўлади.
Қора нўхатни индов сувида қайнатиб, сояда қуритилади, уч марта шу ишни такрорлаб, бироз фониз билан майдалаб, хаббат ул-хазро ёки писта, кокос ёнғоғи, чигит ёғининг бирортаси билан аралаштириб маъжун қилиб, ўттиз грамм шакар билан бир катта ёнғоқнинг
миқдорида ейилади. Вироз долчинга мастакидан кўпроқ солиб, бир катта ёнғоқнинг миқдорича эртаю кеч ейилади.