ЖИНСИЙ ОЖИЗЛИК ВА БЕПУШТЛИКДА ДАВОСИ

ЖИНСИЙ ОЖИЗЛИК ВА БЕПУШТЛИКДА ДАВОСИ

ЖИНСИЙ ОЖИЗЛИК ВА БЕПУШТЛИКДА ДАВОСИ: Барчага аёнки, фарзанд насл давомчиси, оила қувончидир. Ҳар қандай оила қанчалик мустаҳкам бўлмасин, бола бўлмаса, унга путур етиши мумкин. Бефарзандликнинг асосий сабабларидан бири мизож сустлигидир.

Мизож сустлиги, бошқача қилиб айтганда, жинсий ожизлик эркаклар орасида учраб турадиган нохуш ҳолатлардан бири ҳисобланади. У жинсий майлнинг сусайиши, баъзида сўниши билан ўтади. Жинсий ожизликка эркак кишининг аъзоларида жиддий ўзгаришлар содир бўлиши билан бирга эндокрин тизими, периферик асаб шахобчалари, бош мия

фаолиятидаги, шунингдеқ ток безларидаги нудсонлар сабао оўлади. Мизож сустлиги алоҳида хасталик бўлмай, С5функали тус солган айрим касалликлар натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Мазкур далилнинг келиб чиҳишига носоғлом турмуш тарзи, жумладан, гиёҳвандлиқ токсикомания ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш, таносил касалликлари билан оғриш кабилар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунингдеқ инсон руҳиятига салбий таъсир кўрсатувчи барча нохушликлар, шовқин, фавқулодда айрилиқ, турли фожеалар, сурункали оғир меҳнат, аёл кишининг ўринсиз қилиқлари-да ўз навбатида жинсий ожизликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Бу борада овқатланиш тартибининг бузилиши, сифатсиз овқатланиш, қолаверса, атроф-муҳитнинг ифлосланиши жинсий ожизликка олиб келувчи омиллардан ҳисобланади. Баъзи манбаларда ёзилишича, мизож сустлиги ўткинчи ҳолат ҳисобланади. Шу боисдан ҳам жинсий ожизликдан азият чекаётган кишилар мазкур хасталикни даволовчи сексопотолог, сексолог, уролог ёки психотерапевтларга мурожаат қилишлари лозим, чунки мутахассис-шифокоргина беморни синчиклаб текшириб, олинган таҳлилларга якун ясаб, дори-дармон ва тегишли муолажаларни тавсия этади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиб, тегишли даво ва муолажа қабул қилинса, бу нохуш дарддан фориғ бўлиш мумкин. Мабодо, эркак киши уялиб, ўз билганича даволанса ёки дардини яширса, касаллик авж олиб, сурункали тус олиши мумкин.ЖИНСИЙ ОЖИЗЛИК ВА БЕПУШТЛИКДА ДАВОСИ

Мизож сустлигини даволашда тавсия этилаётган доривор ўсимликларнинг қарийб

барчасини ҳар бир хонадон, жаннатмакон ўлкамизнингяйловлари, сой-жилға бўйлари, тоғ бағирлари ва ўрмонлар қўйнидан топиш мумкин.

Оддий момоқаймоқ (гулқоқи) гиёҳини ошк}ж сифатида ёхуд иштаҳа очар салат кўринишда кунига 2-3 маҳал 30-40 граммдан истеъмол қилинса^ кишига куч-қувват бағишлабгина қолмай, жинсий заифликда ҳам ёрдам беради. Мазкур муолажа -3 ҳафта давом эттирилади.

Седанадан бир чой қошиқ олиб, бир стакан қайноқ сувга солинади ва паст оловда ярим соат қайнатилади. Сўнгра сузиб олиниб, ундан бир ошқошиқдан кунига 3-4 маҳал ичилади. Бу муолажа жинсий ожизликда ва зиқнафасликда наф беради.

Таниқли олим Юсуф Нуралиев тавсия қилган қуйидаги муолажа ҳам ижобийдир. Б}шинг учун исириқ уруғи ҳар куни 10 донадан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин ютилади. Бу функционал жинсий ожизликда, фалажлик билан кечадиган касалликда яхши ёрдам беради.

Заъфарондан бир чой қошиқ олиб, бир стакан қайноқ сувга солинади. Ярим соат паст оловга қўйилади. Дамламадан кунига бир ошқошиқдан уч маҳал овқатланишдан олдин ичилади. Бу жинсий ожизликда ва сийдик йўллари тош касаллигида фойда беради. Даволаниш муддати 2-3 ҳафта бўлиб, 12 кун дам олинади. Сўнг яна давом эттирилади.

200 гр қовурилган зиғир уруғини беш гр майдаланган аччиқ қалампир билан аралаштирилади. Ундан ярим чойқошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан кейин истеъмол қилинади. Даволаниш муддати 3-4 ҳафта. Меъда яраси ва яллиғланиш билан оғриган кишиларга бу усул тавсия этилмайди.

Семиз ўтнинг қуритилган гиёҳидан бир ошқошиқ олиб, бир стакан сувга солиниб, дамлама тайёрланади. Бир ошқошиқдан тўрт маҳал ёки икки ошқошиқдан икки маҳал ичилади. Бу мизож сустлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Янчилган ёнғоқ мағзи, майиз, гул мураббоси, тоза асал тенг миқдорда олиниб, яхшилаб аралаштирилади. У оғзи ёпиладиган идишга солиниб, салқин жойда сақланади. Аралашмадан тўрт ошқошиқдан кунига уч-тўрт маҳал истеъмол қилинади. Бу муолажа эрлик қувватини оширувчи ҳисобланади.

Сархил сабзи шарбатини тенг миқдорда тоза асал билан яхшилаб аралаштирилади. Уни оғзи ёпиладиган идишга солиб, салқин жойда сақланади. Ундан бир ошқошиқдан кунига бир неча маҳал истеъмол қилинади. Аралашма бутун аъзоларга куч-қувват бахш этади. Шунингдеқ жинсий қувватни ҳам оширади.

Ибн Сино ўзининг «Шаҳвоний қувват ҳақида рисола» («Рисола фил боҳ») асарида қувватбахш туркона дориларни алоҳида кўрсатиб ўтади. Ижобий таъсир қиладиган, бироқ иссиқ мизожлиларга тўғри келмайдиган дорилардан бири қуйидагичадир: 30 ҳисса янтоқ шакари (манна)ни 100 ҳиссаянги соғилган сутга солиб, у эриб кетгунича ивитилади. Сўнгра сузиб, янтоқ тиканларидан тозаланиб, қуюлгунича қайнатилади. Ундан бир қошиқдан истеъмол қилинади.

Пиёзни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, суви сиқиб олинади. Кейин унга икки ҳисса асал қўшиб, паст оловда асал чўзилиб секин оқадиган ҳолга келгунича қайнатилади. Ундан ҳар кеча 2-3 қошиқдан истеъмол қилинади.

Парманчак (ежевика) меваси, шунингдеқ ундан тайёрланадиган дамлама умумий қувват

бағишловчи, узилиш, климакс даврида ва асабийлашганда асабларни тинчлантирувчи хусусиятга эга.

Бодрезак мевасидан тайёрланган дамлама ҳам умумий кувват бағишловчи таъсирга эга. Яна асабларни тинчлантирувчи (неврозда), томир тортишиши, хафақон хуружини йўқотувчи хусусиятга эга. Унинг мевалари дамламасидан кунига 2-3 мах;ал ичиб туриш керак.

Саратон қуёши остида накд қиёмига етиб пишган мевалар, резаворлар ҳамда сабзавотлар, шунингдеқ айни ҳароратли кунларда салқин жойларда қуритилган мева қоқилари (туршақ майиз кабилар) кишига қувват бағишловчи табиий омиллардандир.

Энди серхосиятли, кишини жисмонан бақувват қилувчи неъматларинг айримлари ҳақида маълумот берамиз.

tushda