жинсий кувватни ошириш

жинсий кувватни ошириш

жинсий кувватни ошириш: Маълум бўлсинки, жимоъ табиий феъл бўлиб, одамлар ва бошқа ҳайвонларда жинсий қувватнинг яратилиши насл давом этиши учундир. Шунинг учун олат, маний идишлари бўлган аъзолар, кемирчак, яъни юмшоқ суяк, мияга аъзои раиса (бошлиқ аъзолар) дейилади. Аъзои раисанинг қувватли бўлиши жинсий алоқанинг лаззатли ва тўлиқ бўлишига кафолатдир.

Агар бу аъзолардан бирининг қувватига нуқсон етса, жимоъ нуқсонли бўлади. Шу боис юрак, жигар ёки миянинг кучи ё заифлиги сабаблари бу ерда баён этилади. Токи ҳар ким шаҳватдан қолган бўлса ва сабабини билмаса, бу рисолага қараб аъзоларнинг заифлик нишонлари мавжудлигини ўзида топса, қувватли қилишга ҳаракат қилсин.

Агар жимоънинг нуқсонлигига миянинг заифлиги сабаб бўлса, белгиси шуки, олат суст ва бужмайган бўлади, яқинлик орзуси кўнглига тушмайди, гарчи зўр-базўр жимоъ қилса ҳам, бундан лаззат топмайди.

Еки мияда совуқлик бўлса, бундай одам совуқ ҳавода яқинлик қилолмайди ва совуқ нарсалар унга зиён келтиради. Агар мияда ҳўллик бўлса, мастликда ва ҳаммомнинг иссиқ хонасида яқинлик қилолмайди.

Шароб ва сув каби ҳўлликни зиёда қиладиган нарсаларнинг истеъмоли унга зарар қилади. Мия заифлиги ҳарорат туфайли бўлса, қиш айёмларида яқинликка қодир бўлади, бироқ иссиқ мизожли нарсалар заифликни оширади.жинсий кувватни ошириш

Сабаб миянинг қуруқлигидан бўлса, мизож қуруқлиги боис юз берадиган касалликларнинг аломати пайдо бўлади, бунда ҳўлликни оширадиган нарсалар унга фойда беради, яқинлик эса зарар етказади, бадан оғирлашади, сустлик пайдо бўлади, уйқусираш ва эснаш кўп бўлади.

Агар мия кучли бўлса, олат қаттиқ, шаҳват сероб бўлиб, яқинликдан тўлиқ лаззат олади. Миядаги ёмон хилтларни иёрижи фиқро, ҳабби кўқоё, Абу Жаҳл тарвузининг эти, Рум райҳони каби дорилар билан чиқариб, ғарғара ва хушбўй нарсалар буюрилади.

Агар мия мизожи иссиқ бўлса, кофур, сандал, гулоб, бинафша, нилуфар, янги хиёр ва шуларга ўхшаш дорилар ҳидланади, совуқ мизожли нарсалар бошга боғланади, масалан, хиёр, гулоб, бодринг, сандал.

Агар мия мизожи совуқ бўлса, даво ул-мушк, баршаъшо ва шунга ўхшаш нарсалар тановул этилади, лодан, мушк, уд ва анбар ҳидланади, хом мушкдан бурунга томизилади. Яна мияга қувват бериладиган дорилардан истеъмол қилиб, мия мизожига мос овқатлар ейилади. Тоза сутни хурмо ва писта,

Табиий даволар бодом мағзи билан ичилса, мия қувватини зиёда қилади.

Агар мия заиф бўлса, белгиси шуки, томир уриши суст бўлади, ранги оқ, жимоъга рағбати оз бўлиб, олати тез қотмайди, яқинликдан лаззатни оз топади, алоқа вақтида юраги қалтираб ҳаракат қилади. Олати нозиклашиб, мояклар совийди, кўрқиш ва уялиш билан охири жимоъдан қолади. Агар юраги қувватли бўлса, шаҳватга харис, хотин билан ўйнашмоққа ва қўшилишга ботир бўлиб, хавф ва уят унга тўсқинлик қилолмайди.

Юрак заифлиги юракнинг совуқлиги, ҳўллиги ёки қуруқлигидан бўлса, унинг давоси даво ул- мушк, маширидитус, катта тарёк, заръавний ҳазм дориси (жуворишн), масиҳий муфарриҳи (шодлантирувчи дори), занжабил мураббоси, лимон исли райҳон (боз-ранжбуя) ва райҳон шарбати, тоза сут, асал, гулоб истеъмол қилиш билан бўлади. Юракка қувват берувчи маъжунлардан тановул қилмоқ, ғализ овқатлардан қочмоқ, айшу хуррамлик билан кун ўтказиб, ёқимли овозларни ва ширин созларни эшитмоқ, хушбўй нарсаларни ҳидламоқ ва баданга суртмоқ керакки, булар юракни бақувват қилади.

Агар жигар заиф бўлса, аломати шуки, маний кам бўлиб, шаҳват истаги ва таомга хоҳиш камаяди. Бу иллатга гирифтор бўлган одам оқибатда ўнг тарафида оғриқ сезади, олати яқинлик асносида сустлашади ва ҳаракатдан қолади, жигар мизожининг бузилишига хос бўлган иллатлар юз бера бошлайди.

Жигар бақувват бўлса, кўп яқинлик қилишга қодир бўлади. Меъда ва буйрак бақувват бўлади. Овқатни шундай нарсалардан қилсинки, жигар уни қонга айлантириб, буйрак қонни сувдан ажратиб, ўзларига шима олсинлар, бундай овқатдан ҳосил бўлган қон тоза ва кувват ато қилувчи бўлади.

Агар меъда ва буйрак бакувват бўлмаса, ҳар бири янада заифлашаверади, жигар куввати ҳам ўз ҳолида қолмай, унда ҳар хил иллатлар пайдо бўлади. Бундай пайтда жигар кувватини зиёда қилиб, баданни семиртирадиган овқатлардан, чунончи, қўзининг ёки улоқчанинг гўштидан қилинган шўрвага сабзи ва пиёзни кўп солиб истеъмол қилсин.

Уруғни зиёда қилиб, баданни семиртирадиган дорилар, масалан, кокос ёнғоғи, чалгуза (санавбар бужури)нинг қиёми, тоза сут ва шуларга ўхшашлардан истеъмол қилсин. Яна «Зоҳираи Низомшоҳий» деган китобнинг «Жигар мизожининг бузилиши» деган бобида айтилган дорилар ҳам фойдалидир.

Жинсий муомаладаги нуқсон олатнинг сустлик сабабидан бўлса, бу ҳолда қийинчиликлар кўп. Олатнинг табиати иссиқ бўлса, аломати шуки, тухумлар катталашиб, олатда йўғон томирлар пайдо бўлади, маний шиддатланиб, кувватланади. Бу тоифадаги одам балоғатга етганида олат атрофидаги қиллар қалинлашади.

Ундан тез-тез фарзанд таваллуд топади ва ўзи жимоъга харис бўлади. Агар олатнинг мизожи совуқ бўлса, аломати шуки, манийси оз, олат ва тухумлари кичик бўлади, заифлик ва камкувватлик билан яқинлик қилади.

Агар олат мизожи ҳўл бўлса, аломати шуки, олатнинг томирлари юмшоқ бўлиб, қотиши заифлашади, манийси эса суюқ келади, жимоъда кучсиз бўлади. Агар олатнинг мизожи қуруқ бўлса, аломати шуки, манийси куюқ бўлиб, олати қотса ҳам, узоққа етмайди. Агар олат мизожи қуруқ ва иссиқ бўлса, манийси камроқ ва ғализроқ ҳамда сариқ

Табиий даволар рангда бўлади. Қаттик, қиллар олат атрофига ўсиб чиқиб, то сонгача чўзилиб боради. Бу мизождаги одам ҳам тезда балоғатга етиб, шаҳватдан тез қолади, ўзи жимоъ ишига харис бўлади.

Агар мизож олати ҳўл ва иссиқ бўлса, манийси мўътадил бўлиб, олат атрофига юмшоқ қиллар ўсиб чиқади, кам мўй бўлади, шаҳфат қуввати кўп бўлиб, унинг учун яқинликнинг зарари оз бўлади. Агар мизожи совуқ ва ҳўл бўлса, маний суюқ ва кўк рангда, олат суст, олат атрофидаги қиллар сариқ рангда, шаҳватнинг орзуси кам, олат ожиз бўлади, озгина ҳаракат қилгач, олат қотмасдан маний оқиб кетади.

Агар олат мизожи иссиқ ва ҳўл, иссиқ ва ҳўллигй эса мўътадил бўлса, бошқа мизожларга нисбатан шаҳватда бақувватроқ бўлади, агар мўътадиллик чегарасидан чиқса, заиф бўлади.

Жимоъдан сақланадиган зоҳида ва бокира қизлар каби шаҳватдан қолади, агар суҳбат этишга қасдланса, бундан ожиз қолиб, заифлик ва озғинлик уларга ҳоким бўлади, жимоъ қилишга қодир бўлолмайди. Ранг-рўйлари сариққа мойил бўлиб, доридан наф тополмасликлари мумкин.

Гоҳо маний идишлари, меъда, жигар ва бошқа аъзои раиса ўз ҳолию табиатида бўлса ҳам, шаҳват хазинасига сув кам бориб, олат қувватига бундан. нуқсон етади, то маний чиқиб кетмагунича олат суст бўлиб тураверади.

Бундан ташқари, ғазо ҳазм бўлиб, каймусга айланиб, меъдадан жигарга, жигардан буйракка, ундан олат томирларига қуйилиб, болаларнинг олати уйқуда тургани каби закарни турғизса ҳам, бироқ жимоъ қилишга ярамайди, чунки унинг шаҳватида ҳарорат бўлмайди. Яқинлик пайтида олати ётиб қоладиган кишига қусиш наф қилади ва ғализ моддаларни

бадандан, хотинак супурги, Абу Жаҳл тарвузининг эти, ёввойи бодринг истеъмоли билан ҳайдаш керак, иссиқ ёғларни суртиш ҳам фойдалидир.

Олатнинг сустлиги сабаби совукдик бўлса, уни даволашда фарфиюн, кундуз қири, мурч ва шуларга ўхшаш дориларни ёғ билан аралаштириб истеъмол қилиш керак. Агар сабаб табиатнинг ҳўллигидан бўлса, унинг давоси оғир, туплоқ, узунмурч ва абҳал бўлади.

Борди- ю сабаб сув ва боднинг нуқсонга учраши бўлса, ҳароратли ва мизожни ҳўллайдиган нарсалардан ейиш керак, чунки ҳўллик таомлар ҳароратдан қайнаб, унинг буғидан бод пайдо бўлади.

Ҳарорат катта кучга эга бўлса, буғни сўндириб юборади, кучи камроқ бўлса, кўпроқ буғ туғилади, ундан эса бод зиёда ҳосил бўлиб, мақсад юзага чиқади, чунки бод манийни зиёда қилади. Олат меъда бўш турган пайтда иссиқ ва қувватли бўлса, бод ва ҳароратга нуқсон етганини билдиради. Агар меъданинг тўқ турганида олат турса, бу рутубатдан нуқсон бўлганини билдиради.

tushda