Тушда АРПА (2)
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида уни қордек ёғиб турганини кўрса, унга бахт- давлат ёр бўлиб, давлати ва неъмати зиёда бўлгай. Ҳалол мол унга ҳосил бўлгай. Арпа унини дин (диёнат)га далолат қилурлар, буғдой унини мол топишлик ва фойдамандликка далолат қилғайлар.
Тушда АРИ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, тушида арини кўрса ёки ари уни чақса, паст одамлардин заҳмат, кулфат етгай. Агар арилар жам бўлса, паст одамлар ёки хотинларнинг орасида қолгай. Агар арини ўлдирса, душмандан нажот топгай.
Тушда АРМИЯ
Тушда аскар кўриш мўминлар учун раҳмат, кофирлар учун интиқом ва ҳалокатдир. Аскар ўз исмини ёзганини кў- риш ўша кишига келадиган ҳалол ризқ ва манфаатга ишора.
Тушда АРҒИМЧОҚ
Арғимчоқда учганини кўриш нима қилишни билмас- лик, иккиланиш эътиқоди заифлигига ишора.
Тушда АРҚОН
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида арқонни кўрса ёки унга осилса, қадри манзилоти зиёда бўлгай. Агар арқон узилиб кетиб, йиқилиб қолса, мартабасидан тушиб қолгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдир- ларким, арқон тушида 4 нарсага далолат қилур:
1. Аҳду паймон.
2. Дини ислом.
3. Омонат.
4. Ҳожатраволик.
Агар тушида арқон ёки ипни кўрса, узун-қисқалигига қараб, сафар қилгай. Агар узун бўлса, узоқ сафар, қисқа бўлса, яқин сафар қилгай.
Тушда АСТАР
Кимки тушида астар кўрса, Ибн Сийрийн айтибдир- ларким, нек (яхшилик) бўлгай. Агар саркаш бўлса, бадхўй одамга дучор бўлгай. Имом Жаъфар Содиқ Рахматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, устир 5 нарсага далолат қилур:
1. Сафар.
2. Узоқ умр.
3. Душмандан халос бўлиш.
4. Зебу-зийнат.
5. Ҳамоқат.
Тушда АСАЛ
Агар ҳар кимки тушида асал кўрса ёки еса унга ҳалол мол насиб этгай ва ишлари яхши бўлиб, муродига етгай.
Тушда АСКАР
Тушда униформали ёки юксак унвонли аскарни кўриш шон-шуҳратдан далолат беради. Аскар айни вақтда қувват демакдир.
Тушда АСБОБ, АСЛАҲА
Зироат асбоби кўриш, келаётган йилни саломатлик билан ўтишига, инсоннинг қўлга киритадиган мол-мулк ва ризқига ишорадир.
Тушда АСТРОНОМИЯ
Тушда бу фан билан машғул эканлигини кўриш, диний мавзуларда олдинга силжишга ишорадир. Бирон
инсоннинг астрологга ёки мунажжимга бориб, унинг айтганларига ишониши ҳаққининг инкор қилинишига, ҳақиқатга ишонмаслигидан далолат беради.
Тушда АСҲОБИ КИРОМ
Саҳобаларни йиғилган ҳолда бир жойда кўрмоқ, солиҳ кишилардан бўлишга, дунёда мувозе ҳаёт кечиришга, саҳобалардан бирини кўриш яхши яшашдан далолат беради.
Post Views: 114