тушда Шакар
Дўстдан келган чиройли хабар ёки бола ё хотиндир. Айтилишича, пул бўлиши ҳам мумкин.
Чумчуқ гўштили таом
Бундай таом кўрилса, у подшоҳ ёки обрўли кишилар томонидан мукаррам ҳаётга эришиб, куни шодлик ва тани-жони соғ-саломат ўтади.
Чуқур
Чуқурлик макрга далолат қилади.
Чўлоқ
Агар ким чўлоқни кўрса, нуқсонли ишга эришади.
Чўпон
У тушда бир вилоятнинг эгасидир.
Чўчқа, тўнғиз
У тушда, кучли, ҳийлагар, айтганига вафо қилмайдиган малъун душмандир. Ким тушида уни минганини кўрса, кўп мол-дунёга эришади. Унинг гўштидан еганини кўрса, билатуриб ҳаром ейди.
Post Views: 159