Тушда ЖОМАДОН

Тушда ЖОМАДОН

Тушда жомадон кўриш йўлга чиқишликка ишорадир. Жомадонни тўлдирганини кўрмоқлик тез-тез уй алмаштиришдан далолат беради.

ЖОН ТАЛВАСАСИ
Тушда ўзингизни жон талвасасида кўришингиз жуда узун ва соғлом ҳаётингиз бўлишига ишорадир.

ЖАҲАННАМ
Тушда жаҳаннам кўриш катта гунохдар билан таъбир қилинади. Тушда жаҳаннамга тушганини кўриш фоний ҳаётида фақирликка, дилхираликка, охиратда азобга ишорадир.

ЖАЛЛОД
Тушда жаллод кўриш ёмон гап айтадиган одамга ишора ҳисобланади.

ЖАНОЗА
Тушда жанозада намоз ўқиганини кўриш Аллоҳ йўлида бир гуруҳ билан бирлашишга ишорадир. Тушда бир жанозанинг орқасидан кетганини кўриш, динда бузуқликдан далолатдир.

ЖАРРОҲ .
Тушда касал ёки операция бўлганини кўриш жарроҳликка эҳтиёжи бўлган инсоннинг жарроҳни кўриши ва жарроҳнинг ҳузурига кириши, у инсоннинг касалликдан даво топишига, дилхиралик, ғам-алам ва қийинчиликдан қутулишига ишора.

ЖАЙРОН
Тушда жайрон ушлаганини кўриш гўзал хизматчига ишорадир. Тушда жайрон боласи ушлаганини кўриш гўзал фарзанддан далолат беради.

ЖИЛДЛАНГАН КИТОБ
Тушда жилдланган китоб кўриш ишларингизнинг оқсамасдан давом этишига ва бир’ яқинингиздан қийматли совға олишингизга ишорадир.

жин
1 ушда жин кўриш ҳийлакор инсонга ишорадир. Тушда ўзини жин урганинини ва ерга йиқилганини кўриш, фоиз ва ҳаром ейишга, сеҳргарлик кўзбўямачилик, моли қўлдан чиқиб паришон бўлишига ишорадир.

жиноят
Тушда жиноят қилганини кўриш ёмон иш билан таъбир бўлади.

tushda
JINSIY QUVVAT SIRIKO'RISH