Тушда ЗАФАР

Тушда ЗАФАР

Тушда ЗАФАР

Тушда душман устидан зафар қозонганини кўриш шон-шуҳратга ва яхши ном билан тилга олинишидан
далолат беради.

Тушда ЗАҲМАТ
Тушда машаққат чекканини кўриш роҳат-фароғатга, қувонч, шодликка ишора.

Тушда золим
Инсонларга озор берадиган, уларнинг қийналишидан завқ оладиган инсонни кўриш ёмон характерли бир инсонга ёки инсон бошидан ўтказадиган қора кунларга ишора.

Тушда ЗАҲАР
Тушда заҳар кўриш мол-давлатга ишора. Тушда заҳар ичганини кўриш узоқ умр кўришдан далолат беради.

Тушда ЗИЛЗИЛА
Тушда зилзила кўриш таниш ишга; тоғ парчаланиб яна ўз ҳолига қайтганини кўриш қўрқув ва даҳшатга; бошқа жойга кўчишга ишора.

Тушда ЗАБУР
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида Забурни ўқиса, дили тоат-ибодатга мойил бўлгай. Мағрибий Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, агар забурни китобат қилса, қилиб турган ишидан кўп фойда кўргай.

Тушда ЗИРА
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида зирани кўрса, душманидан нажот топгай. Агар зирани йўқотса, душман ундан ғолиб келгай. Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, зирани тушида еса, ўзи ва яқинлари омонликда бўлгай.

Тушда ЗАКОТ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида рўза садакасини берса, рўза намозининг қабулига дадил бўлгай. Ҳар не ният қилган бўлса, ниятига етгай. Агар қарздор бўлса қарзидан қутилгай. Агар бемор бўлса, шифо топгай. Агар душман бўлса, нажот етишгай. Аллоҳ таоло ҳаққига закот берган мол уни ҳифзу ҳимояда сақлагай ва баракот ато қилгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдир- ларким, ҳар ким тушида закот ва садақа берса, 7 нарсага далолат қилур:
1. Яхши башорат.
2. Хайру баракот.
3. Ҳожатбарорлик.
4. Рўшнолик.
5. Ташвишдан халослик.
6. Зиёда.
7. Душмандан омонлик.

Тушда ЗИЛЗИЛА
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ер қимирлаганини кўрса, ўша ернинг одамларига подшоҳдин ранж ва кулфат етгай. Утгай муаббирлар айтурларки, тушдаги зилзила бўлган жойда беморлик авж ва аҳволига ранж ва меҳнат етгай.

Тушда ЗУМРАД
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида зумрадни кўрса, ёки биров унга зумрад берса, далил бўлгайким, Аллоҳ таоло унга фарзанди солиҳ, яхши дўст ато қилгайким бундан беҳад манфаат топгай.
Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида зумрадни кўрса, дин ва мол ҳаққа далолат қилғай. Дини қавий (маҳкам), моли зиёда бўлгай. Агар тушида зумрадни йўқотса, унинг фарзандига ёки молига нуқсон етгай.

Тушда ЗУЛМАТ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида қоронғуликдан равшанликка чиқса, дини бақувват бўлиб, тоат-ибодатга мойил бўлғай.
Мағрибий айтибдирларким, қайси шаҳарни ва қайси уйни қоронғилик босган бўлса, ул жойга ҳам-андуҳ етгай. Рав шнлик бўлса ундан кутулгай.

Тушда ЗАМБИЛ
Тушда замбил кўриш рафиқа, хизматкор, фарзанд, мол-давлат, ризқ ва манфаатга ишора. Яна тушда замбил
кўриш узоқ умр, неъмат, савоб, дин гўзаллиги ва меросдан ҳам далолат беради.

Тушда ЗАМЗАМ
Замзам сувини ичиш дард, хасталиқцан шифо топишга; мол ва фойдали илмга; тақво, савоб ишга, орзу қилганига етишишига ишора.

Тушда ЗАЙТУН
Тушда зайтун кўриш илм, ҳикмат, барокат, ҳалол ризқ, қадри баланд инсон ва соҳибжамол ёрга ишора.

Тушда ЗАНЖИР
Тушда занжир кўриш узоқ умр, ҳалол молга ишора.

tushda