Тушда енғоқ

Тушда енғоқ

Тушда енғоқ кўрмоқлик мол-давлат билан таъбир бўлади. Яна ёнғоқ солиҳ инсонлардан, яхши оғайнилардан, тана соғлиғидан ва узоқ сафардан далолат беради.

Тушда ҚОБИҚ
Дарахт қобиғи инсон давлатига; ёнғоқ, бодом қобиғи кийим; ҳомиладор аёлнинг боласи тушишига ишора.

Тушда енғоқ

Тушда ГАЗАК (ЗАКУСКА)
Тушда бодом, фундук ёнғоқи, данак каби қобиқли қуруқ меваларни кўриш дилхиралик ва ғамга ёҳуд қийинчилик билан қўлга киритиладиган давлатга ишорадир.

Тушда ДАРАХТ (2)
Ҳар ким тушида хурмо дарахтини кўрса ёки мевасини еса, шариф ва бузрук бўлгай. Агар бу дарахтни уйида ёки боғида кўрса, бир азиз одам билан ошно бўлгай.

Агар бодом дарахтини кўрса ёки олса, унга чиройли хотин учрагай. Агар тушида анорни кўрса, табиб бўлгай, одамлар ундан кўп наф олгайлар.

Олма дарахтини • кўрса, андак бемор бўлгай. Агар киши тушида шафтоли дарахгини кўрса, иззатлик, ҳурматлик, шарм-ҳаёлик бўлгай. Уд (сандал) дарахти хушзабонлик ва хушрўйликка далолатдир. Гул дарахти одамни ҳар доим хурсандликка етказгай.

Ёнғоқ дарахти одамнинг залолатга гирифтор бўлишидан далолат қилгай. Ҳар дарахтки яхши бўлса, унинг миқдорича мол ва хурсандчилик топгай. Меваси аччиқ ва нордон бўлса, ғам- андуҳ кўргай.

Агар бировнинг ерига дарахт экса, бегона одамлар билан суҳбат қилгай ва бундан кўп манфаат олгай. Агар ўзининг ерига экса далил бўлгайки, бировни куёв қилгай.

Агар дарахтнинг устига чиқса, мартабаси баланд бўлгай, агар эккан дарахти мева қилганини кўрса, мевасидан олса, унга Аллоҳи таоло яхши фарзандлар ато қилгай, серавлод ва умри узун бўлгай. Агар дарахтни кесса, бемор бўлгай ёки ул хонадондан биров вафот этгай.

tushda