Тушда узум кўрса

Тушда узум кўрса

Тушда узум кўрса: Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, қора узум ғам-андуҳ бўлғай, оқ узумни еса, кўп неъмат ва хайр бўлғай.

Агар пўсти қалин узум еса, ҳаром мол қўлга киритгай. Пўсти юпқа узум еса, ҳалол мол насиб этгай. Агар ширин қилиб турганини кўрса 3 нарсага далолат қилғай:
1. Мол
2. Мўл неъмат
3. Омонлик.

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, узумни тушида кўрса, 3 нарсага далолат қилгай:
1. Фарзанд
2. Илми-ҳикмат
3. Ҳалол мол.

тушда узум

Тушда УЗУМ
Тушда узум кўриш ҳалол, ширин, беҳисоб ризққа ишора. Тушда ўз мавсумида сархил узумлар кўриш дунёда юзага келадиган арзончилик; ўйин-кулгуга ишора.

Тушда БОҒ, УЗУМЗОР
Тушда боғ ва узум токи кўриш, аёл узум мол-давлат токларнинг қалинлиги соғлик дея таъбир қилинади. Тушида узум боғи сотиб олганини кўрган киши турмуш қурмаган бўл, л, бу оила қуришга ишорадир

Тушда МЕВА кўрса
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида пишган мевани олса ёки еса, унга хайру манфаат етгай. Агар хом бўлса, беҳуда сўз эшитгай.

Агар қора узум, олхўри еса, ғам-андуҳ кўргай. Агар дарахтдан мевани ўз қўли билан узиб олса, унинг микдорича мол ҳосил бўлгай.

Агар дарахтни силкитиб олса, машаққатсиз ҳалол мол ҳосил бўлгай. Агар нордон ва аччиқ мевалар еса, гам-андуҳ етгай.

Тушда ТОК, УЗУМ токи кўрса нима бўлади
Тушда ток кўрмоқ, хуш суҳбат, ўзига тўқ одамга, узум пишадиган мавсумда узум боғи ва у ерда узум токларини кўриш бахт-саодатга, бўйдоқ инсоннинг узум токини кўриши турмуш қуришга ишорадир.

tushda