Тушда УЙ

Тушда УЙ, ҚАСР, ЮКСАК БИНО

Тушда УЙ: Кўриш фойда ва давлатнинг ортишига, бундай бино сотиб олганини кўриш йўлга отланишдан далолат беради.

Тушда УЙ ЧОРБОҒИ

Тушда боғ кўриш ҳаё-ибога рўза ва нафл намоз каби яширин ибодат қилганларга, Аллоҳга ҳамд-сано айтадиган банда эканлигига ишорадир.

Тушда УЙ

УЙНИНГ УСТУНИ

Ибн Сийрийн ва Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида уйнинг устунини бақувват кўрса, далил бўлгайки, унга ғойибдан мол етгай. Агар уйнинг устуни шикаст топса ёки йиқилса, унга мусибат етгай. Устун дини ислом белгиси бўлиб, агар устун бақувват бўлса, дини ислом ҳам кувватли бўлгай.

Тушда УСТУН

Тушда устун кўриш беш вақт намозга ишора. Мармардан ясалган устунни кўриш фойдали мол ёки яхши уй бекаси эканлигидан далолат беради.

УЙҒОНМОҚ туш табири

Тушда ўзини уйгоқ ҳолда кўриш ибодат тўғрилик ва самимийликка, фойдали савдо ва тавба қилишга ишора.

ЧОДИР

Тушда чодир кўриш йўлга чиқишдан, қабр ёки турмуш ёҳуд уйдан далолат беради. Тушда кўрилган чодир кўпинча мчлкка ишорадир.

чипқон Тишлар табири

Вужуднинг кўринадиган еридаги чипқон инсонга келадиган ўткинчи сиқилишга, кўйлак остида кўринмайдиган чипкон уй ичида юзага келадиган арзимас дилхираликдан далолат беради.

ЧУҚУРЛИК
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўз жойидан чоҳ қазиса, албатта хотин олгай. Агар чоҳнинг сувидан ичса, сув тиниқ ва покиза бўлса, хотини тарафидан унга кўп мол етгай. Агар тушида чоҳ кавласа-ю, сув чиқмаса, хотин дарвешни олгай.

Агар чоҳнинг суви иссиқ бўлса, хотини молни бемашаққат ҳосил қилгай. Агар чоҳнинг суви лойқа ва қора чиқса, унга ғам-андуҳ етгай. Агар чоҳнинг суви кўп бўлса, молдор хотин олгай.

Агар чоҳдан сув тортган ҳолда арқон узилиб кетса, унинг хотини боласини чала ташлагай, чунончи ҳикояда келтирилибдики, Абдулло Ибн Аббос Розия алайҳу анҳудан бир одам келиб айтдики, мен тушимда қудуқдан сув тортиб туриб эдим, арқон узилиб кетди, ярми қўлимда қолди.

Айтдиларки, сенинг хотининг олти ойлик болани чала ташлабдур. Ул одам мусофирлик ҳолида эрди. Уйига борганидан кейин дарҳақиқат ўшандоқ бўлган экан. Абдулло Ибн Аббоснинг сўзларига офарин айтдилар.

tushda
Extra Slim O'ZBEKISTONDA PAYDO BO'LDI. YOG'LARINGIZDAN ZARARSIZ QUTILINGKO'RISH