Тушда УЙ ЧОРБОҒИ

Тушда УЙ ЧОРБОҒИ

Тушда боғ кўриш ҳаё-ибога рўза ва нафл намоз каби яширин ибодат қилганларга, Аллоҳга ҳамд-сано айтадиган банда эканлигига ишорадир.

Тушда УЗАНГИ

Тушда эгарсиз, фақат узангининг ўзини кўриш ўғил фарзандли бўлишга ишора. Эгар билан бирга узанги кўриш ўз ишига ишонган фарзандга ишора.

УЯ

Тушда дарахтда қуш уясини кўриш рафиқа; гувоҳ бўлувчи сўзининг устидан чиқишига ишора. Ҳомиладор аёл дарахтда қуш инини кўриши фарзани бақувват туғилишига ишора.

Тушда УЛОВ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида яйдоқ отни кўрса, фарзандга далолат қилғай. Агар эгарлоғлик ва юганлик бўлса, фарзанди қобил ва солиҳ бўлгай. Агар узангиси кумушдан бўлса, фарзанди бу дунё мол-дунёсига ўч бўлгай. Агар узангиси ёғочдан бўлса, фарзанди бадахлоқ ва беақл бўлгай.

Тушда УЙНИНГ УСТУНИ

Ибн Сийрийн ва Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида уйнинг устунини бақувват кўрса, далил бўлгайки, унга ғойибдан мол етгай. Агар уйнинг устуни шикаст топса ёки йиқилса, унга мусибат етгай. Устун дини ислом белгиси бўлиб, агар устун бақувват бўлса, дини ислом ҳам кувватли бўлгай.

tushda