Тушда УЙ, ҚАСР, ЮКСАК БИНО

Тушда УЙ, ҚАСР, ЮКСАК БИНО

Кўриш фойда ва давлатнинг ортишига, бундай бино сотиб олганини кўриш йўлга отланишдан далолат беради.

Тушда УСТУН

Тушда устун кўриш беш вақт намозга ишора. Мармардан ясалган устунни кўриш фойдали мол ёки яхши уй бекаси эканлигидан далолат беради.

УРУШ

Биров билан урушмоқ ўша киши ёлғонга дуч келишига; уруш кўриш хафагарчиликка; урушдан қочиш катта гуноҳ иш қилишга ишорадир.

Тушда УЯ

Тулки, шоқол каби ҳайвонларнинг уясини кўриш ўзи- ни дўст тутиб юрган душманнинг ошкор бўлишига ишора.

УФҚ

Тушда уфқ пирил-пирил бўлганини кўриш ташвишдан холи бўлишга; уфқ қорайганини кўриш қийин муаммога дуч келишга ишора.

УН

Тушда ун кўриш, қийинчилик ва машаққатсиз қўлга киритиладиган давлатга ишора. Тушда арпа унини кўриш тўгри йўлдан кетаётгани билан таъбир қилинади.

Тушда УЙҒОНМОҚ

Тушда ўзини уйгоқ ҳолда кўриш ибодат тўғрилик ва самимийликка, фойдали савдо ва тавба қилишга ишора.

tushda
JINSIY QUVVAT SIRIKO'RISH