Тушда ТУШ

Тушда ТУШ

Тушда туш таъбир қилишни кўриш яхши инсонлигига шубҳа бўлган кимсага; бирор воқеа содир бўлишига ишора.

Тушда ТУМШУҚ

Тушда йиртқич қушларнинг тумшуғини кўриш шубҳали даромадга; уй қушларининг тумшуғини кўриш ҳалол ризққа ишорадир.

Тушда ТУН

Тушда тун кўриш ишсизликка; ойсиз тун к)фиш қийинчиликдан иборат ҳаётга; туннинг кунга айланиши бахтга ишорадир.

Тушда ТИКУВЧИ

Тушда тикувчи кўриш қайғу, ташвиш ва хасталикдан халос бўлишга ишорадир.

ТОШБАҚА

Тушда тошбақа кўриш ясан-тусанни жойига қўйиб, бар- чага чиройини кўз-кўз қиладиган ахдоқсиз аёлга ишорадир.

Тушда ТОРТ

Тушда торт кўриш сафар билан таъбир қилинади. Тушда торт ея олмасликни кўриш ташвиш, муаммо, қайғу ва машаққатдан далолатт беради.

Тушда ТЎППОНЧА

Тушда тўппонча кўриш ғам, ташвиш, муаамо, ёмон сўз билан таъбир қилинади.

tushda