Тушда туш курса

тушда туш курса

тушда туш курса
Тушда туш таъбир қилишни кўриш яхши инсонлигига шубҳа бўлган кимсага; бирор воқеа содир бўлишига ишора.

тушда ТЎППОНЧА

Тушда тўппонча кўриш ғам, ташвиш, муаамо, ёмон сўз билан таъбир қилинади.

тушда туш курса

тушда ТОБУТ

тушда тобут кўриш катта давлатга эришишга ишора. Тушда ўзига гобут берилишини кўриш ҳидоят, ахлоқ ва унга амал қилишга ишора.

тушда тож

Тушда тож кўриш илм, беҳисоб давлат ва фарзанддан далолат беради. Турмушга чиқмаган қиз тушида бошига тож кийдирилганини кўриш қадри баланд, бадавлат инсонга турмушга чиқишга ишора.

тушда ТОЖ (2)

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тожни кўрса ёки бошига тож кийса, тилла ва кумушдан қадр ва обрў топгай. Агар бу тушни хотин киши кўрса, соҳиб давлат эрга теккай. Агар тожи бошидан тушиб кетса, мусибат етгай.

тушда ТАҚВИМ

Тушда тақвим кўриш вақтдан унумли фойдаланиш, ҳалол даромад, ризк ва манфаатга ишора.

тушда тош

Тушда тош кўриш бағритош кимса, жоҳил, ғофил ва ишсиз кимсага ишора. Бирига тош отганини кўриш ўша кишини ҳақорат қилишга ишора.

тушда ТОШ (2)

Кирмоний Раҳматулоҳ алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида тошни кўрса, унга моли ҳалол ёки бузруклик ҳосил бўлгай. Агар ул тош мулойим ва оқ бўлса, ундан фойда кўпроқ бўлгай.

Агар тошни тоғдин кўчириб олса ёки биёбонлардан йиғиб олса, унга мол-дунё бисёр жам бўлгай. Агар тошни бировга отса, ундан бунга мол етгай.

Баъзилар айтибдирларким, тош отмоқлик хусумат ва туҳматдан ишоратдир. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, тушда тошни кўрса:
1. Мол, бузруклик.
2. Қаттиқ меҳнат.
3. Оғир касб.
4. Машаққатлик.

тушда ТОПШИРИҚ

Турли пишириқларни кўриш севинч ва бахтга; жўмардлик фазилатига эга бўлишга; илм ва иймон завқига ишора.

tushda