Тушда ТУПРОҚ

Тушда ТУПРОҚ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тупроқни кўрса, уни кўтарса, мол топгай, давлати зиёда бўлгай. Агар тупроқни уйдан чиқариб ташласа ёки ундан биров олса, унинг моли зое бўлғай.

ТАКБИР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким туишда такбир айтса, душманларнинг шаридцин (ғазабидин) омон бўлғай. Хайр эшиги унга очилгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирким, такбир айтмоқ 4 нарсага далолат қилур:

  1. Душманларидан қутулгай.
  2. Балодан қутулгай.
  3. Муродига етгай.
  4. Хайр-баракот, кушойиш бўлгай

ТИПРАТИКАН

Агар киши тушида типратикан кўрса, душманга дучор бўлгай, уни ўлдирса душмандан холос бўлгай.

Тушда ТУЯ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида туяга миниб юрса, сафар қилгай. Агар туя унга бўйсунмай, саркашлик қилса, ғам-андуҳ етгай. Садақа берсин. Агар тушида туяларни ўтлатиб юрса, ул одам амалга миниб, фуқароларга меҳру-шафқат кўрсатгай.

Агар туяни соғиб турса, унга подшоҳлардан кўп мол-давлат етгай. Агар киши тушида туя олса ёки унга бир одам туя берса, туш эгаси хотин ёки канизак олгай. Агар биёбонда юрган туяларни кўрса, азизлардан назар топгай ва бузрукликка етишгай.

tushda