Тушда ТУЯҚУШ кўриш

Тушда ТУЯҚУШ

Тушда туяқушга миниб учиш сафар ва саёҳатдан саломат қайтишга; уйида туяқуш кўриш узоқ умр ва неъматга ишорадир.

Тушда ТИКАН

Тушда тикан кўриш бирор инсонни кафилликка олишга ишорадир.

Тушда тил

Тушда тили узунлигини кўриш баҳаё сўзларни айтиш; тилини ютганини кўриш бўлаётган ишларга қўл силташга ишорадир.

Тушда ТИЛ (2)

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тилини кесилган ва нуқсонли кўрса, душмани ундан ғолиб келгай. Агар тилини узун ва тўла кўрса, сўзи ҳужжатли бўлиб, душмандан устун келгай. Агар тушида тилини иккита кўрса, Аллоҳ таоло унга илму дониш ато қилгай. Агар қасддан тилини кесса, ёлғон ва баттол сўз айтишдан ўзини тийгай. Агар биров унинг тилини сўраса, ундан илму- ҳикмат ўргангай. Агар гунг бўлиб қолса, динига халал етгай.

ТИЗЗА

Тушда тизза кўриш куч-қувватга ишора. Тизза заифлиги кун кечириш қийинлигидан; тизза оғриғи ишлар орқага кетишидан далолат беради.

tushda