тушда Тухум
Пўчоғидан ажратилиб, пиширилган тухум фойдали ризқдир. Тухумни пишмаган ҳолда еса, ҳаром молни ейди ёки унга мусибат етади ё фоҳишага қўшилади. Агар тухум пўчоғини еса, кафан ўғрисидир.
Тупук
Иссиқ тупук узоқ умрга далолатдир. Совуқ тупук эса ўлимга далилдир. Ким тупуги қуриганини кўрса, фақир бўлади. Кимнинг сўлаги оғзидан оқса, келиб- кетадиган молдир. Ким оғзидан кўп сув оқаётганини кўрса, турмуши фаровон бўлади.
Тутун
У тушда Аллоҳ томонидан келадиган қўрқинч ва подшоҳнинг азоблашидир.
Post Views: 252