Тушда тонг

Тушда тонг

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида субҳи содиқни кўрса, ул одамнинг яшаб турган шаҳрида тинчлик, осойишталик бўлгай. Агар қоронғулик босганини кўрса, балою фитнага далолат қилгай.

Тушда тош

Тушда тош кўриш бағритош кимса, жоҳил, ғофил ва ишсиз кимсага ишора. Бирига тош отганини кўриш ўша кишини ҳақорат қилишга ишора.

Тушда ТОШ (2)

Кирмоний Раҳматулоҳ алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида тошни кўрса, унга моли ҳалол ёки бузруклик ҳосил бўлгай. Агар ул тош мулойим ва оқ бўлса, ундан фойда кўпроқ бўлгай. Агар тошни тоғдин кўчириб олса ёки биёбонлардан йиғиб олса, унга мол-дунё бисёр жам бўлгай. Агар тошни бировга отса, ундан бунга мол етгай. Баъзилар айтибдирларким, тош отмоқлик хусумат ва туҳматдан ишоратдир. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, тушда тошни кўрса:

  1. Мол, бузруклик.
  2. Қаттиқ меҳнат.
  3. Оғир касб.
  4. Машаққатлик.

Тушда ТОПШИРИҚ

Турли пишириқларни кўриш севинч ва бахтга; жўмардлик фазилатига эга бўлишга; илм ва иймон завқига ишора.

tushda