Тушда ТОБУТ
тушда тобут кўриш катта давлатга эришишга ишора. Тушда ўзига гобут берилишини кўриш ҳидоят, ахлоқ ва унга амал қилишга ишора.
Тушда тож
Тушда тож кўриш илм, беҳисоб давлат ва фарзанддан далолат беради. Турмушга чиқмаган қиз тушида бошига тож кийдирилганини кўриш қадри баланд, бадавлат инсонга турмушга чиқишга ишора.
Тушда ТОЖ (2)
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тожни кўрса ёки бошига тож кийса, тилла ва кумушдан қадр ва обрў топгай. Агар бу тушни хотин киши кўрса, соҳиб давлат эрга теккай. Агар тожи бошидан тушиб кетса, мусибат етгай.
ТАҚВИМ
Тушда тақвим кўриш вақтдан унумли фойдаланиш, ҳалол даромад, ризк ва манфаатга ишора.
Тушда ТАНДИР
Тушда нон ёпилаётган тандирни кўриш фойда, манфаат, ризқ ва давлатдан далолат беради.
Тушда ТАРОҚ
Тушда тароқ кўриш севинч, манфаат, қўрқувдан халос бўлишдан далолат беради. Тушда темир тароқ кўриш содиқ дўстга ишора. Тароқ билан сочини тараганини кўриш манфаат, савоб, қарзини тўлаш, муродга етиш, зеб-зийнат билан таъбир қилинади.
Тушда ТОНГ НАМОЗИ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар бандаи мўмин эрталаб баланд жойда туриб азон айтса ёки эшитса, албатта
ул одам ҳажга борсун. Агар жойи паст ёки номаълум жойда азон айтса, унга бир ғамлик етгай. Агар тушида такбир туширганини эшитса, ибодатга дили мойил бўлгай. Амри хайр ишларга қадам қўйгай.
Post Views: 1 008