Тушда ТОҒОРА, КОСА

Тушда ТОҒОРА, КОСА

Кирмоний Рахматуллох алай айтибдуларким, ҳар ким тушида бир коса шарбат ёки сув олса ёки ундан ичса, далил бўлғайким, хотин ёки канизак олгай ва фарзанди аржуманд ато қилғай, кўп фойда топгай. Агар косадаги шароб ёки сув тўкилиб, косанинг ўзи қолса, фарзанди вафот этгай. Агар сув ҳам тўкилиб, коса ҳам синса, бола ҳам она ҳам вафот топгай.

тол

Тол таги барглар билан қопланганини кўриш сабрли бўлсак барча орзуларимизга бирма-бир эришишимизга ишорадир.

Тушда ТЎЛҚИН

Тушда осуда тўлқин кўриш ширин ҳаётга; бўронли тўлқин кўриш Аллоҳнинг фарзларидан юз ўгириш ва гуноҳга ботишга ишорадир.

Тушда том

Ўзини томда кўриш кичкина кўнгилсизликка ишора.

Тушда ТОМИР

Томир инсоннинг қон-қариндошларига ишора. Томири кесилганини кўриш инсоннинг раҳм-шафқатни тарк этиши, қариндошлари билан алоқасини узишига ишорадир.

томчи

Тушда ёмғир томчиси кўриш туганмас ризқ-барака, қаноатли инсон бўлиб яшашингизга ишорадир.

Тушда ТОР ЕР

Инсон тушида ўзини тор ва ёпиқ ерда кўрса яхшилик аломати эмас. Агар шу тор ердан қутилиб кетса, муваффа- қиятга ишорадир.

tushda