Тушда тилла

Тушда тилла

Тушда тилла

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, қар ким тушида тиллони кўрса ва улар бешдан кам бўлса, унга андуҳ етгай. Агар бешдан кўп бўлса, бениҳоят хурсанд- чилик кўргай.

Агар бир дона ёки юз минг дона қизил тилло- ни кўрса ёки олса, унга илм ҳосил бўлгай. Илм орқасидан кўп мол-дунё топиб, ғаний (бой) бўлғай.

Агар қўлидан тиллоси тушиб кетса, унинг фарзандига мусибат етгай.
Ҳофизиддин айтибдирларким, тушда тилло кўриш хотин, фарзанд, канизакка ва бемеҳнат ҳосил бўлган кўп мол-дунёга далолат қилғай.

Тушда тилла

Тушда тилла 2

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида тиллони кўрса, эркакларга ғам-андуҳ бўлгай, хотинларга хурсандлик. Агар киши зар топса ёки биров унга зар берса, берган зари миқдорича зое ва исроф бўлгай.

Агар тушида зар олса ёки сотса, унга ғам-ташвиш етишгай. Агар зарни уйига тўпласа, унга ғойибдан мол етгай. Агар зарни ёйса, моли исроф бўлгай.

ТИЛЛА (2)

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тиллани кўрса, ўнгида ҳам тиллани кўргай. Баъзилар айтибдирларким, ғам-андуҳ бўлгай, туш кўрган одамнинг аҳволи хароб бўлгай.
Ҳазрати Дониёл алаҳиссалом айтибдирларки, тилла- дан бўлган асбобларни кўрса, унинг миқдорича пул топгай.

ТОЖ (2)

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тожни кўрса ёки бошига тож кийса, тилла ва кумушдан қадр ва обрў топгай. Агар бу тушни хотин киши кўрса, соҳиб давлат эрга теккай. Агар тожи бошидан тушиб кетса, мусибат етгай.

ЎРИК

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида пишган ва ширин ўрикни еса, унга еган ўригича микдорида тилла танга насиб этгай. Агар тушида еган ўриги аччиқ бўлса, беморлик ва ғам-андуҳ етгай.

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида кўрган ўриги пишган вақтида, ғам-андуҳ етгай. Ширин бўлса, мўл манфаат бўлгай.

ЁМБИ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тилла кўрса, бемор бўлгай ёки ташвиш пайдо бўлгай. Агар тилла йўқотса беморликдан шифо топгай. Агар ободонлик жойдан топса, албатта шифо бўлгай.

tushda