тушда ТАНДИР

тушда ТАНДИР

тушда ТАНДИР

Тушда нон ёпилаётган тандирни кўриш фойда, манфаат, ризқ ва давлатдан далолат беради.

тушда ЎТ, олов
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида оташи бедудни кўрса, подшоларга яқин бўлгай, мушкул ишлари кушодалик топгай.

тушда ТАНДИР

Агар бир одамни оташга ташлаб куйдирса, подшолардан унга ситам етгай ва лекин тезликда халос топгай, башорати яхши бўлғай.
Агар оташ танасининг айрим қисмларини куйдирса, шунинг миқдорича унга офат ва ранж етгай.

Садақа берсин. Агар оташни одамлар орасида сочилган ҳолда кўрса, ул мардумлар орасида фитна ва фасодлар авж олгай. Агар оташ унинг кийимларини куйдирса, қариндошлари билан мол талашиб урушгай.

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида равшан ёниб турган оташ ёки чироқни кўрса ва унинг шуъласи туш соҳибини ёритса, бир пири комилни топиб ҳидоят топгай. Агар равшанлик бир жойда турганини кўрса, унга сабаб давлат ул жойда бўлгай.

Агар оташ биёбондан ёниб турган бўлса, одамлар унинг шуъласидан йўл топиб, жой-жойларига борсалар, далил бўлгайки, ул одамнинг илмидин ёки ҳунаридан одамлар манфаат кўргайлар.

Агар нури кам кўринса, бақодан фанога рихлат қилмоқнинг яқинлигига далолат қилгай. Агар ҳамсоясининг уйида оташ ёнганини кўрса, ул ҳамсоясига ҳаром мол етгай.

Агар ўзини оташ ёки ёниб турган тандирга сажда қилган ҳолатда кўрса, далил бўлгайки, хотинига муте (қарам) бўлгай.

tushda