Тамбур
У тушда мусибат, ғам ва ташвишдир.
Тамбурчи
Уни тушда кўриш хурсандлик ва сурурга далолат қилади. Агар у касалнинг олдига кирса, у вафот қилади.
Тарёқ, заҳарга қарши дори
У хавфдан омон бўлишдир.
Тарозининг палласи
У тушда муайян ризқдир.
Тахт
Тушда тахт кўриш аёлга, ҳайвонга ва мансабга далолат қилади. Агар ёғочдан бўлса, тахт далолат қилган нарса улуғ бўлади. Агар тахт ялонғоч бўлса, у далолат қилган нарса улуғ бўлмайди.
Тахтиравон
Тушда тахтиравон кўриш ҳукмронликка далолат.
Тақачи
У шарафли инсонларни зийнатлайдиган ва ишларида уларни қувватлайдиган кишидир. Шунингдек, уни кўриш кўп никоҳ битимини тузувчи одамга ва кўп сафарга далолат қилади. Яна сотувчи ва тижоратчидир.
Тегирмон
У туш соҳибининг яшаши ва дўконидир.
Пишлоқ
У роҳат ва молдир. Ким тушида нонга пишлоқ қўшиб еса, фақир ёки касал бўлади. Яна у фойдали молга ва узоқ умрга ҳам далолат қилади.
Полиз экини
У дўзах аҳлининг озиқ-овқати бўлиб, унда яхшилик йўқ. Ким тушида ундан еса, дўзах аҳлининг амалини қилади.
Post Views: 161