Тушда ТЎТИ

Тушда ТЎТИ

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирлар- ким, ҳар ким тушида тўтини кўрса, 3 нарсага далолат қилур:

  1. Қобил фарзанд.
  2. Қиз фарзанд.
  3. Шогирд.

Тушда ТАОМ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида бемаза ва бемашаққат таом еса, ранж-меҳнат кўргай. Аччиқ таом еса, бемор бўлгай, ширин таом еса, умри хушлик билан ўтгай. Агар ўлган одам бир таомни еса, ўшал таом қиммат бўлгай.

ТАНБУР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида танбур чалса, ғам-андуҳ кўргай. Агар танбурни синдирса, гуноҳига тавба қилгай. Агар бемор одам танбурни чалса, ажали яқин бўлгай. Агар овозини эшитса, ёлгон сўз эшитгай.

tushda