Тушда сув кўрса

Тушда сув кўрса

Тушда сув кўрса
Умумий маънода сув кўриш яхши ҳаёт, ҳалол ризқ, савоб талаб инсон, содиқ дўст, эътиқод гўзаллигига ишора.

СУВ

Ибн Сиийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида тиниқ, покиза сув ичса, умри узун бўлиб, маишати хушлик билан ўтгай.Тушда сув кўрса

Агар лойқа ёки шўр сувни ичса, унинг акси бўлгай, агар дарёдан тиниқ сув ичса, ичган сувининг миқдорича подшохдин унга мол ва неъмат етгай ва бузруклик насиб этгай.

Алар лойқа сув бўлса, ранж ва қудрат топгай. Агар сувнинг оламга ёйилганини кўрса, ўша йили арзонлик ва фараҳлик бўлгай. Барча мардумларга саломатлик етишгай.

ИЛИҚ СУВ

Тушда тоза ҳавода сайр қилиб келиб илиқ сувда ювинса хафагарчилик ва қайғудан қутилишга, қувончга ишорадир.

СУВ ҲАЙВОНЛАРИ

Тушда сув ҳайвонлари кўриш ҳалол даромад, мол- дунёга ишора.

Тушда ТАҲОРАТ

Тушда таҳорат қолмоқ гўзалликка, ҳимояга ва яхшиликка ишоратдир. Тоза сув билан таҳорат қилмоқ мақсадга эришишга, таҳорагнинг тугалланмай қолиши мавжуд қайғуларнинг бир муддат яна давом этишига ишоратдир.

ТАШНАЛИК

Ибн Сийрийн айтибдирларким, тушида ташналик ҳис этиш ранжу меҳнатдан нишонадир. Дин ва дунё важҳидан агар ташна бўлиб сув топса-ю, ичмаса, далил бўлгайким, гуноҳ қилгай. Охири тавба қилиб, гуноҳидан пок бўлгай.

ТОҒОРА, КОСА

Кирмоний Рахматуллох алай айтибдуларким, ҳар ким тушида бир коса шарбат ёки сув олса ёки ундан ичса, далил бўлғайким, хотин ёки канизак олгай ва фарзанди аржуманд ато қилғай, кўп фойда топгай. Агар косадаги шароб ёки сув тўкилиб, косанинг ўзи қолса, фарзанди вафот этгай. Агар сув ҳам тўкилиб, коса ҳам синса, бола ҳам она ҳам вафот топгай.

ЧУҚУРЛИК

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўз жойидан чоҳ қазиса, албатта хотин олгай. Агар чоҳнинг сувидан ичса, сув тиниқ ва покиза бўлса, хотини тарафидан унга кўп мол етгай. Агар тушида чоҳ кавласа-ю, сув чиқмаса, хотин дарвешни олгай.

Агар чоҳнинг суви иссиқ бўлса, хотини молни бемашаққат ҳосил қилгай. Агар чоҳнинг суви лойқа ва қора чиқса, унга ғам-андуҳ етгай. Агар чоҳнинг суви кўп бўлса, молдор хотин олгай.

Агар чоҳдан сув тортган ҳолда арқон узилиб кетса, унинг хотини боласини чала ташлагай, чунончи ҳикояда келтирилибдики, Абдулло Ибн Аббос Розия алайҳу анҳудан бир одам келиб айтдики, мен тушимда қудуқдан сув тортиб туриб эдим, арқон узилиб кетди, ярми қўлимда қолди.

Айтдиларки, сенинг хотининг олти ойлик болани чала ташлабдур. Ул одам мусофирлик ҳолида эрди. Уйига борганидан кейин дарҳақиқат ўшандоқ бўлган экан. Абдулло Ибн Аббоснинг сўзларига офарин айтдилар.

tushda